21 January 2021
19:27 - Нега асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақидаги саволга Марказий Банк масхарабозлик руҳида изоҳ берганига қаранг

Марказий Банк бошқаруви 2021 йил 21 январда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилибди, бу нарса инфляция динамикасини янада пасайтириш, иқтисодиётда реал фоиз ставкаларини ижобий даражада сақлаб қолиш, шунингдек, иқтисодий фаолликнинг тикланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бориш мақсадида қилинибди, дея хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Нимамиш, 2021 йилда Марказий Банк ҳукумат билан биргаликда инфляциянинг йил охирига 10 фоиздан паст бўлган оралиқ мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб борармиш.

Хабарларда айтилишича, 2020 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб тартибга солинадиган нархларнинг нисбатан барқарорлиги, истеъмол талабининг сустлиги ва умуман, ўзгарувчан макроиқтисодий шароитлар нархларнинг йиллик ўсиш суръатлари секинлашишига хизмат қилармиш. 2020 йил якунлари бўйича инфляция даражаси 2019 йилдаги 15,2 фоизга нисбатан секинлашиб, 11,1 фоизни ташкил этармиш.

Бошқа тарафдан, инфляцияга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши нисбатан юқори – 6,5 фоиз банд ҳисса қўшаётгани ҳам тан олинибди ва мазкур товарлар гуруҳи бўйича инфляция умумий инфляция даражасидан анча юқори бўлгани ва йил якуни бўйича 15,3 фоизни ташкил қилгани тан олинганмиш.

Қолаверса, картошка нархи - 42 фоизга, тухум - 38 фоизга, ўсимлик ёғи - 27 фоизга, шакар - 21 фоизга, гўшт маҳсулотлари - 18,1 фоизга ва нон маҳсулотлари 15,2 фоизга қимматлашиши ҳам инобатга олинганимиш.

Иқтисодий фаоллик соҳасида ҳам 2020 йилнинг 4-чи чорагида иқтисодиётнинг тикланиш тенденцияси давом этармиш.

Энг қизиғи, эҳтимолий хатарлар соҳасида яқин ойларда иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарларнинг кучайиш эҳтимоли пастлигича қолаверармиш.

Бундан ҳам қизиғи, Марказий Банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги оралиқ йиғилиши 2021 йил 11 мартга белгиланганмиш.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири, хабарлар шу каби сафсатабозлик руҳидаги гаплардан иборат. Бу гапларни эшитсангиз, Ўзбекистонимизда бу йил ўта ўсиш даври бўлармиш ва ҳоказолар. Аммо, бундай тахминларга ҳеч қандай асос кўрсатилмаган-ку!

Шундай экан, дейди мухбиримиз, бу йил ҳам аввалдан айтиб келаётган фикрларимизни ўртага ташлашдан бошқа йўл йўқ. Маълумки, авваллари ҳам мамлакатимиздаги бош мухолифатчи ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси – кўп йиллардан бери мамлакатимизда косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш кераклигини айтиб келмоқда.

Шундай қилинса, бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиёти ва ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлар амалга оширилмаётгани кўринган бўларди! Мана, масалаларнинг ечими қаерда, Марказий Банк хизматчилари!? Шу ишларга айнан сизлар раҳбарлик қилишингиз керак ва ШАРТ!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону