Президент сайлови натижаларига кўра, Садир Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди. Бу ҳақда шу мамлакат президентининг жорийдаги матбуот хизмати хабар тарқатди, биздаги оммавий ахборот воситалари ҳам бу ҳақда хабар бердилар.
Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ, вазирлар маҳкамаси аъзолари янги ҳукумат шакллангунига қадар ўз вазифасини бажараверадилар. Бош Вазирнинг биринчи ўринбосари Артём Новиков бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Садир Жапаровнинг ваколатларини топшириш тўғрисидаги аризасини қабул қилди ҳамда ҳукуматнинг амалдаги таркиби истеъфога чиққани тўғрисидаги фармонни имзолади.
Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ, вазирлар маҳкамаси аъзолари янги ҳукумат шакллангунига қадар ўз вазифасини бажараверадилар, шу сабабли Бош Вазирнинг биринчи ўринбосари Артём Новиков бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
16 январ куни Қирғизистон Марказий Сайлов Комиссияси Садир Жапаров (расмда) президент сайловида 79,23 фоиз овоз билан ғолиб чиққанини эълон қилганди. Унинг инаугурация маросими жорийдаги йилнинг 28 январида бўлиб ўтар экан.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения