Жиззах шаҳрида бир бино қулаб тушгани ҳақида бир неча кун аввал, аниқроғи, 11 январда хабар берган эдик. Мана ишлар қандай давом этмоқда.
Жиззах шаҳридаги кўп қаватли бинонинг қулаши сабабларидан бири бу – буюртмачи, техник ва лойиҳачи (муаллифлик) назорати бўлмаганлигидир. Бунинг оқибатида пудратчи ташкилотнинг хаёли ўғирлик бўлган. Қурилиш Вазири Ботир Зокиров (расмда) ОАВ вакиллари учун ташкил этган матбуот анжуманида шундай баёнотлар берибди.
Мана унинг Жиззахдаги йиғилишда гапирган гапларидан иқтибослар: “Жиззахдаги масала ҳам (бино қурилишида) талаб-меъёрларнинг бошидан бошлаб бузилганлиги (билан боғлиқ). Жойига бориб кўрдим, ҳаётда кўп бинолар қуриб-бузганман, ағанаб кетганларини кўрганман, лекин бузилганда бунақа майдаланиб кетганини биринчи марта(кўряпман).
Бу ерда масала нима? Назорат бўлмагани учун, тадбиркор битта пудратчини топган, бошидан охиригача унинг (қурувчи) хаёли ўғирлик. Техник ва лойиҳачи (муаллифлик) назорати бўлмагандан кейин қурувчининг ўзи назорат қила олмайди.
Қурилиш конструкцияларида ишлатиладиган бетон маркаси 250-300-400 бўлади. Бу ҳолатда бетон маркаси 3-4 бараварга туширилган. Шунинг учун устунларнинг кўтариш имкони йўқ”.
Вазиримиз бу бинога қўшни бўлган “Ўзоғирсаноатлойиҳа”нинг биноси яқинлашиб бўлмаслигини, 50 метр атрофини тўсиб қўйиш зарурлигини таъкидлаётгани, бу бинони бузиш учун 50 тонналик махсус юкни 40 метрга кўтариб, кесадиган машина кераклигинги гапириб, бизда бундай машина йўқлигини баҳона қилибди. Энг муҳим бўлгани, бундай ишларнинг ҳаражатларини тадбиркорлар тўлашини урғулабди.
Хуллас, кўриб турибсиз, қандай аҳмоқона хабарлар тарқатилмоқда, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири. Аслида, буларнинг ҳаммаси БАҲОНА. Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу хабарни диққат билан ўқинг ва кўрасизки, бу ишнинг бош айбдори айнан Ботир Зокиров каби маъсуллардир. Айнан уларни жазолашдан иш бошлаш керак.
Бу хабарга илова қилинган хабар Интернетдаги сайтларнинг биридан олинди. Улардан узр тилаймиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения