14 January 2021
21:08 - Ўтган 2020 йилда сўмнинг долларга нисбатан қадри 10 фоизга пастлагани ҳақида

Марказий Банк миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланишни давом эттирмоқда, деб хабар тарқатди.

Миллий валютамиз 2020 йилда АҚШ долларига нисбатан 10,1 фоизга (9501 сўм/доллардан - 10461 сўм/долларгача ) қадрсизланибди.

Марказий Банкнинг хабарига кўра, йилнинг биринчи ярмида кузатилган 7,2 фоиз қадрсизланиш жорий йилнинг биринчи ярмида пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг ўзгариши, асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталарининг кескин девальвацияси натижасида девальвацион кутилмаларнинг ўсиши, шунингдек, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши каби омиллар таъсирида юз берган.

Демак, йилнинг иккинчи ярмида сўмнинг алмашув курси нисбатан барқарор динамика кўрсатиб, 2,7 фоизга қадрсизлангани ҳам хабарларда айтилмоқда.

Прогнозларга кўра, 2021 йилда миллий валютанинг алмашув курси ички валюта бозорида вужудга келадиган талаб ва таклиф асосида узоқ муддатли фундаментал тренд доирасида шаклланиши кутилмоқда.

Хуллас, шунақа ёмон хабарлар кўпайиб бормоқда. Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё эса, турли найрангсифат ўйинлар билан ҳамма нарсани яхши деб кўрсатиш билан овора.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону