10 January 2021
16:14 - Қирғизлар президент сайлови ўтказмоқдалар, аҳвол дабдала. Биз нима деб ўйлаймиз?

Бугун қўшни Қирғизистонда муддатдан аввал президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари лавозимига 17 номзод кураш олиб бормоқда. Бу ерда мамлакатдаги бошқарув шакли бўйича референдум ҳам ўтказилмоқда.

Бу давлатнинг ҳамма сайлов участкалари бугун эрталаб соат 8дан ўз ишини бошладилар. Барча ташрифчилар тиббий ниқоблар ва санитайзерлар билан таъминланади, ижтимоий масофага риоя қилиниши ортидан кузатув олиб борилади.

Президент сайловларининг 1-босқичида 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган номзод ғалаба қозониши мумкин. Акс ҳолда сайловларнинг 2-босқич тайинланади. Сайловларнинг натижалари 15 кун ичида, референдум натижалари эса 35 кун ичида эълон қилиниши белгиланган экан.

Эслатиш керакки, мамлакатнинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбековнинг истеъфога чиқишига олиб келган сиёсий инқироз билан бошланди. Аввал ҳам шундай бўлган, 2 президент – Асқар Ақаев ва ундан кейин яна бир янги президент ғалаба қозонганди.

Мана энди навбат яна ҳам янги президентга келмоқда. Бу сафар сайловда 17 номзод, жумладан бу истеъфодан кейин ҳокимиятни ўз қўлига олволган Садир Жапаров (расмда) иштирок этмоқда. Айнан шу номзод янги президент бўлиб сайланса керак.

Ўшанда намойишчилар босими остида бир қатор таниқли сиёсатчилар, жумладан Садир Жапаров турмадан озод қилинган ва ҳокимиятни қўлга олволганди. Шу сабабли айнан у президент бўлиб сайланиши кутилмоқда. Аммо, ҳамма нарсани бўлаётган воқеалар кўрсатади.

Бизнинг, яъни Ўзбекистонда тан олинмаган норасмий мухолифат бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигига кўра, айнан шундай бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону