09 January 2021
20:05 - Ўтган йили пойтахт ва яна 3 та вилоятда энг кўп коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этилгани маълум қилинди. Шунга ишонадиганлар борми? Бизда ўртача ойлик қанча?
2020 йилда энг кўп Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этилгани, бу ҳақда АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъуллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинибди.

Ўтган йили энг кўп Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида коррупция билан боғлиқ жиноятлар бошқа вилоятларга нисбатан кўпроқ содир этилгани, шу ҳудудларда энг кўп зарар ҳам келтирилгани ва кўпроқ жиноят содир этилгани, айни замонда айнан шу вилоятларда давлат бюджетига 2017-2019 йилларга нисбатан кўпроқ пул қайтарилгани ҳам ГЎЁКИ маълум этилибди.

Айнан шу ерда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлангани ҳам эълон қилинибди.

Яъни, 2020 йилда ҳам энг катта антикоррупцион тадбирлар шу 4 та вилоятда бўлган эмиш. Бўлиши мумкин, аммо Тошкент ва Самарқанд тўғрисида ҳеч қандай гап ҳам йўқлигини тахмин қилиш мумкин, аммо бошқаларда ишлар қандай кетаётганини тахмин қилиб ҳам бўлмайди.

Бу хабарнинг яна бир муҳим қимматли жойи бор. Қаранг, бу ерда ҳақиқий коррупцияни кўрсатувчи биронта рақам келтирилмаган. Чунки, улар ҳамадан сир тутилмоқда ва тутилаверади!

Биронта рақамни очиқлаш – Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлигини кўрсатиб берадиган ЧЎҚҚИ бўларди. Ҳозирча, бизда ўртача ойлик баланд эканлиги айтилмоқда ХОЛОС!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону