Янги йил муносабати билан, Tashkent City Park'ка кириш 17 декабрдан бошлаб пулли деб белгилангани бугун хабар қилинди.
Бу мажмуа маъмурияти хабарига кўра, байрам кунлари боғга фақат 5 ёшгача бўлган болалар бепул кириши мумкин. 5–12 ёшли болалар ва пенсионерлар учун 5 минг сўм, 12 ёшдан катталар учун 10 минг сўм, автомобиль билан кириш учун эса 20 минг сўм нарх белгиланибди.
Бу масалада изоҳ бериш ҳокимлик ваколатига кирмаслигини айтган маъсул бу ҳолат бўйича Tashkent City Park унитар корхона дирекциясидан маълумот олишни тавсия қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар пойтахт марказидаги боғга кириш пулли бўлганидан норози эканликларини айтмоқдалар.
Қизиқ, дейди “Ҳаракат” мухбири, байрамдан кейин нима бўлади? Нархлар сақланиб қолаверадими, ёки кириш ҳаммага текин бўладими? Бу саволга ҳали жавоб йўқ!