Бугун Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда хабар берган Хоразм вилояти ҳокимлигининг хабарига кўра, Темур Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланибди. Бу шахс Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган экан. Ҳар ҳолда у Шавкат Мирзиёнинг одами бўлган бўлса керак.
Аввалги ҳоким Собир Жуманиёзов қайси ишга ўтказилгани ҳақида хабар берилмади. Аммо, айнан бугун, 17 декабр куни, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва Боғот туманларида ҳокимлар ўзгартирилигани жуда қизиқ воқеалар бўлган. Ойбек Холбоев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланган, Шавкат Яхшибоев Боғот туман ҳокими вазифасини бажариб турадиган бўлибди.
Хуллас, кўриб турибсизки, Шавкат Мирзиё қаерга борса, ўша ерда ҳоким алмаштириш анъанасини киритмоқда. У жорийдаги йилнинг 12-13 декабр кунлари Хоразмда бўлганди, нима ҳам дердик, “Офарин, ўртоқ Шавкат Мирзиё!” деймиз.
Эслатиш керакки, 2017 йилнинг бошларида янги президент бўлиб сайланган Шавкат Мирзиё ўшанда ҳар бир туманган борганда, ўша ерда катта “таклифлар” киритарди, аммо бу таклифлар ўша ерда қолиб кетаверарди. Яна ўша таклифлар киритиш анъанаси тикланмоқдами?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения