11 December 2020
20:51 -
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Озарбайжон Президентини Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар якунлангани билан самимий табриклаб, биродар мамлакатнинг дўст халқига тинчлик ва равнақ тилади. Томонлар Жанубий Кавказнинг бутун ҳудудида хавфсизлик ва барқарорлик таъминланишига умид билдирдилар.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Пандемия билан боғлиқ мушкул даврда мамлакатларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлагани, бу эса икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва стратегик ҳамкорликнинг навбатдаги намоёни бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика, туризм ва бошқа соҳаларда етакчи корхоналарнинг кооперациясини кенгайтиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни фаол илгари суриш муҳимлигига алоҳида тўхталдилар. Томонлар ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни жадал давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Суҳбат якунида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар. // President.uz/uz/lists/view/4004