Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.
Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг феврал ойида энг юқорига чиқиб, ўша кунгача тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси янги маррага кўтарилиши керак эди ва АЙНАН шундай бўлди. Авалги кунлари Dow Jones индекси бироз ўйнаб турди ва аммо кеча яхшигина юксалиб, 30 минг 218 бўлди.
Бу кунларда кўп ўзгаришлар бўлмоқда, аммо унутмайликки, бир оз аввал катта юксалишни ният қилган эдик. Ҳозир катта ниятларимизга етишиш йўлидамиз. Энди шундай рекордлар билан яшашга ўрганишимиз керак. Эндиги ният – 30 мингдан юқори бўлади, чунки, ҳозирча энг юксак маррамиз 30 мингдан анчагина ошган эди.
Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб борди ва ниҳоят зиг-загли ўзгаришлар билан яхшигина ютуққа эришдик.