04 December 2020
23:15 - Шавкат Мирзиё очиб берган Тошкент Металлургия Заводи ҳақида

Тошкент Металлургия Заводининг қурилиш лойиҳаси умумий ҳисобда 326,7 миллион евро миқдоридаги, шу жумладан, 226 миллион евро миқдоридаги чет эл инвестицияларини жалб этиш эвазига амалга оширилган, бу маблағнинг ўзига хос жиҳати шундаки, бунда давлат кафолати тақдим этилмаган.

Бу завод дастлабки босқичда йилига 500 минг тонна, кейинчалик 750 минг тоннага қадар маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 700 нафарга яқин иш ўринлари яратилган, маҳсулотнинг асосий қисми импорт ўрнини босувчи бўлиб, нарх жиҳатидан ҳам талабга мос ҳисобланар экан.

Тошкент Металлургия Заводи дунёдаги энг йирик металлургия ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири ҳисобланган Италиянинг “Danieli” компанияси томонидан жиҳозланган, лойиҳалаш ва қуриш Россиянинг “МетПром” компанияси томонидан амалга оширилганлиги ҳам хабарларда айтилмоқда.

Қисқа қилиб айтсак, хабарчадан кўриниб турибдики, бу завод ростдан ҳам Совет замонида машҳур бўлган ТАПОиЧ асосида бир корхона яратиш ниятида қурилмоқда экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону