30 November 2020
21:25 -
Элчилар Тошкентдаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигининг ҳаракатларига муносабат билдирдилар. Президент Шавкат Мирзиё ва “Ҳаракат” Агентлиги нима дейишмоқда?
БМТининг Ўзбекистондаги доимий координатори Елена Фрейзер ва Тошкентдаги бир қатор хорижий элчилар Президент маъмурияти ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги (АОКА) томонидан мустақил оммавий ахборот воситаларига юборилган огоҳлантиришлар ҳақидаги хабарларга муносабат билдиришгани ҳам хабар қилинмоқда.
Менинг, дебди бу хусусда, Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигининг мустақил оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиши билан боғлиқ ҳаракатларидан кўнглим қолди. Ўзбекистоннинг улкан ислоҳотлари муваффақиятга эришиш учун эркин ва очиқ матбуотга муҳтож. АОКА босими бунга тўғри келмайди, дейишгача борибди АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Даниэл Розенблюм.
Аввал хабар қилинганидек, Gazeta.uz, Daryo.uz, Podrobno.uz нашрлари коронавирус статистикаси бўйича саволларга жавоб бергани ва уларнинг материалларида расмий тушунтиришлар бермаганлиги учун, Kun.uz эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг газ ва электр таъминоти билан муаммолар тўғрисида шарҳларини эълон қилганликлари учун огоҳлантирилганди.
Елена Фрейзер Тwitterдаги иккита постида БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг май ойида бўлиб ўтган Матбуот эркинлиги куни шарафига “фактлар ва таҳлилий маълумотлар тақдим этгани, раҳбарларнинг барча соҳаларда жавобгарлигини таъминлагани ва расмийларга ҳақиқатни гапиргани учун” ОАВга миннатдорчилик билдиргани ҳам айтилган эди.
“Мен ушбу масалалар ва ушбу баёнот ҳақида [Kun.uz, Gazeta.uz] ва бошқа оммавий ахборот воситалари атрофидаги сўнгги воқеаларни инобатга олган ҳолда мулоҳаза юритяпман. Президент Мирзиёев таъкидлаганидек, матбуот эркинлиги барқарор ривожланишга эришиш ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга ошириш учун жуда муҳимдир”, дебди Елена Фрейзер.
“АОКА яқинда оммавий ахборот воситаларининг ривожланишини қўллаб-қувватлашга бўлган муносабатини ўзгартирганлигини кўриш ачинарли. Кучли, эркин оммавий ахборот воситаларисиз демократик жамият қуриб бўлмайди”, деб ёзибди Буюкбритания элчиси Тим Торлот.
Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзбек тилидаги бир қатор твитларида элчи Гюнтер Оверфелд “Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги томонидан Kun.uz, Gazeta.uz ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг танқидидан ҳайратга тушгани, агар матбуотда газ ва электр таъминоти хизматларининг ёмон ишлашини жамоатчилик танқид қилса, бу асосли бўлса, матбуот бу ҳақда ёзишга ҳақлидир. Бу давлат агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаларини танқид қилиш учун сабаб эмас. Матбуот ўз вазифасини фақат жамоат муҳокамаларида бажарди”, деб ёзганини мақтамоқда.
Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, кўриниб турибдики, АОКА ўзининг сабабсиз ёзувларида ўзининг обрўсини туширибди. Қизиқ, АОКАнинг катта хўжайини Шавкат Мирзиё бу ҳақда нима дейди.