30 November 2020
15:00 -
Самарқандда ҳам ҳаммаёқ масхарабозлик: Тиббиёт институти ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали ходимлари нега Нурободга боргани ҳақида
Самарқанд Давлат Тиббиёт Институти профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали ходимлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Нуробод туманига борганлари хабар қилинмоқда. Нимамиш, айнан шу каби саёҳатлар бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида бу туманидаги Қишлоқ Врачлик Пунктларида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилганмиш.
Хуллас, Самарқанд Давлат Тиббиёт Институти ахборот хизматига асосланиб тарқатилаётган маҳаллий хабарларга кўра, Нуробод туманидаги “Олға”, “Жом”, “Гирдиқўрғон”, “Омандара”, “Тегирмонбоши” маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганмиш. Улар хирург, педиатр, онколог, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, тери-таносил, терапевт, невролог, травматолог каби 13 турдаги тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳат ҳам олишганмиш.
Шу хабарларга ишонасизми? Табиий, тиббиёт ходимлари қандайдир жойларга боришгандир, аммо шу тумандаги маҳаллаларнинг ҳаммасини бориб кўришганига ҳеч ким ишонмайди.
Энг қизиғи, Самарқанд Давлат Тиббиёт Институтининг битирувчи курс талабалари ҳам вилоятнинг чекка ҳудудларига амалиёт ўташ учун юборилганмиш.
Шундай қилиб, Самарқанд Давлат Тиббиёт Институти ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг амалга оширадиган режасига мувофиқ, вилоятнинг барча туманларида ҳам аҳолини кўрикдан ўтказиш кўзда тутилганмиш, жойларда бу каби тиббий кўриклар ҳамда талабалар амалиётининг ўтказилиши вилоятда турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашга катта ҳисса қўшади, деб умид қилинаётганмиш.
Шундай тиббий саёҳатлар уюштирилишини биз ҳам истаймиз, биз ҳам шундай бўлишини истаймиз, дейди мухбиримиз. Аммо, Самарқанд Давлат Тиббиёт Институти ахборот хизматига асосланиб хабар тарқатиш оддий масхарабозликдан бошқа нарса эмас.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу ҳақдаги фикрларингизни бизга ҳам билдиринг, биз ҳам тўғри хулосалар қилайлик.