26 November 2020
16:41 -
Ўзбекистонда мутасаддилар ҚИШ МАВСУМИГА тайёргарлик кўрилаётганини айтишмоқда, аммо шикоятлар камаймаяпти! Нимага, “Ҳаракат” нима дейди?
Шу кунларда телефон ва Telegram орқали бўлаётган шикоятларнинг энг катта қисмини айнан шу мавзудаги мурожаатлар ташкил этмоқда? Нима бўлаяпти ўзи?
Мана қаранг, шу кунларда, фақат Kun.uz сайтига қандай шикоятлар келмоқда эмиш:
– «2013 йилдан бери кўчамизда газ йўқ. Шу масалани ҳал этиш учун бормаган жойимиз қолмади. Кўчамиздаги 10-12та хонадонга суюлтирилган газ берилади, уни ҳаммаям ололмайди. Қолаверса, газ баллон билан уйни иситиб бўладими?! Қишнинг совуқ кунларида газ йўқлиги сабабли қийналяпмиз. Ҳеч бўлмаса болаларимга раҳм қилинглар, катталар!» - Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бахт шаҳри.
– «Табиий газдан маҳрум бўлганимизга 12 йилдан ошди. Энди суюлтирилган газ ҳам вақтида етказиб берилмаяпти» - Наманган вилояти, Уйчи тумани, «Деҳқонобод» МФЙ.
– «Ҳар куни свет ва газ бир вақтда ўчяпти. Масъуллар телефонларини кўтаришмаяпти. Кўтаришса ҳам юқоридан шундай буйруқ берилган дейишади. Тўғриси, бу ишлар жонга тегди. Туманда ўқув марказим бор. Свет-газ бўлмагани учун хоналар қоронғи ва совуқ. Дарс ўтишнинг имкони бўлмаяпти. Тадбиркорликни тўхтатиб турибмиз» - Бухоро вилояти, Когон тумани, Уйрот қишлоғи.
– «Маҳалламиздан катта газ қувури ўтган. Халқимиз 1997 йилгача газдан беминнат фойдаланиб келишган. Ўша пайтдаги маҳалла раиси гўёки: “Бизга табиий газ керакмас, кўмир ва суюлтирилган газ беринг”, деб юқорига ариза ёзганмиш. Шундан бери болаларимизнинг умри тезак териш билан ўтмоқда» - Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, «Боғиобод» маҳалласи.
– «Аҳолида газ йўқ, Ёш болалилар, қариялар, беморлар совуқда қийналмоқда. Чой 2 соатда қайнайди. Босим жуда паст, уйни иситишга ярамаяпти. Йўқса газдан қарзимиз йўқ, пулини вақтида тўлаб борамиз. Илтимос, ҳеч бўлмаса қишда газ беришсин!» - Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, «Ибрат» маҳалласи.
– «Ҳар куни соат 19:00да свет ўчади. Кечаси 00:00да ёнади. Ҳар куни шу аҳвол. Газдан умидни узганимизга 15 йил бўлди. Газ нималигини ҳам унутворганмиз. Ҳеч бўлмаса электрни узмай туришсин. Қишлоқда яшаймиз, қари ота-онам бор. Ўзимнимас, уларни ўйлаб мурожаат қиляпман. Электр пулини вақтида тўласак, нима муаммо, тушунмайман» - Навоий, Қизилтепа тумани, «Ҳусбуддин» МФЙ.
– «Электр таъминотидан узилишлардан қийналиб кетдик. Светни саноқли соатларда беришяпти. XXI асрдамас, XII асрда яшаётгандекмиз. Бу ҳолат қачонгача давом этади, ёруғлик келадими ўзи?! Туман электр тармоқлари корхонасидагилар узилиш юқоридан бўляпти дейди. Халқ шунча бонг ураётган муаммолар наҳотки бирорта мутасаддини қизиқтирмаса?!» - Сурхондарё, Олтинсой тумани, «Баркамол авлод» МФЙ.
– «Қишлоғимизда на газ ва на свет бор. Тумандаги мутасаддилар мурожаатларимга жавоб бермаяпти, одам ўрнида ҳам кўришмаяпти. Илтимос, бизга ёрдам беринглар» - Андижон, Асака тумани, Ахтачи қишлоғи.
– «Свет қачон яхшиланади? Фарзандларимиз шам, фонар ёруғида дарс қилишмоқда. Мустақил бўлганимизга 30 йил бўляпти. Раҳбарлар 30 йил ичида ҳеч бўлмаса шу электр таъминотидаги муаммоларни ҳал эта олишмадими? Қачон свет ўчмайдиган кунлар келади, буни яна 30 йил кутамизми?» - Фарғона, Ўзбекистон тумани, «Қулибек» МФЙ.
– «Свет жуда кўп ўчяпти. Газ келмай қўйганига 10 йилдан ошди. Ёш болалимиз. Светсиз, газсиз жуда қийналяпмиз. Биздан олдинги қишлоқда газ бор, бизда нега йўқ сабабини билмаймиз. Ҳеч бўлмаса светни узмай туришсин. Табиий газ берилмаганига яраша газ баллонларни вақтида алмаштириб туришсин» - Фарғона, Бешариқ тумани, «Намуна» МФЙ.
Эслатиш керакки, 2019 йил 28 ноябрь куни Бош Вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида газ ва электр энергия билан боғлиқ муаммоларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳали қиш кирмасдан туриб, энергоресурслар таъминотида ўта жиддий муаммолар пайдо бўлгани кескин танқид қилинган, ҳукумат раҳбари буни “шармандали ҳолат”, деб атаганди.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бу йил қиш совуқ келиб, ҳаво ҳарорати олдинги йилларга нисбатан 2-5 даража паст бўлиши кутилаётгани таъкидланган, шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, куз-қишга тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳрининг 12та тумани, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят бўйича алоҳида-алоҳида қарор қабул қилиш топширилган эди.
Аммо ҳали қиш бошланмасдан туриб электр ва газ таъминотида муттасил узилишлар кузатила бошланди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг бу борадаги дард-у ҳасратларига тўлиб-тошди. Сенатнинг шу йил 20 ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида сенат раиси Танзила Норбоева ҳам бу масалага эътибор қаратишга мажбур бўлганини эсдан чиқармайлик.
Лекин кўриб турибмизки, бу гаплар одамларнинг дардига малҳам бўла олса қанийди? Муаммолар ҳамон мавжуд, саволлар эса очиқ қолмоқдаку? Мавсумга етарли даражада тайёргарлик кўрилган бўлса, шикоятлар нега камаймаяпти?
Хуллас, саволлар кўп, жавоблар йўқ. Шу сабабли “Ҳаракат” Агентлиги 15-20 йилдан бери тўхтовсиз айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш лозим.
Мухолифатдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар бошлашниши керак ва ШАРТ. Ана ўшанда, бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлар амалга оширилмаётганини кўрамиз.
Демак, бу таклифларни ҲАММАГА тезда етказиш керак.