Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.
Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси янги маррага кўтарилиши керак эди ва АЙНАН шундай бўлди. Авалги кунлари Dow Jones индекси бироз ўйнаб турди ва аммо кеча 29 минг 872 бўлди.
Бу кунларда кўп ўзгаришлар бўлмоқда, аммо унутмайликки, бир оз аввал катта юксалишни ният қилган эдик. Ниҳоят, ниятимизга етишдик. Энди шундай рекордлар билан яшашга ўрганишимиз керак. Эндиги ният – 30 мингдан юқори бўлади.
Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб борди ва ниҳоят зиг-загли ўзгаришлар билан яхшигина ютуққа эришдик.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения