20 November 2020
23:14 - ЮНИСEФ пандемия Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари борасида эришилган ютуқларни йўққа чиқариши мумкинлигини шубҳа остига қўйди ва тўғри қилди
ЮНИСEФ (UNICEF) Жаҳон Болалар Кунида мамлакатимиздаги болалар вазиятининг таҳлили бўйича янги ҳисоботни тақдим этди ва бу ҳисобот COVID-19 пандемияси эришилган ютуқларни йўққа чиқариши ҳамда бутун мамлакат бўйлаб энг заиф болаларнинг вазияти ёмонлашишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бу “Ҳисоботнинг тақдим этилиши ўз вақтида бўлди. Бутун дунё ва Ўзбекистон COVID-19 пандемияси билан курашаётган даврда – бой берилган таълим, тўйиб овқатланмаслик, чекланган сув таъминоти ва санитария шароитларининг етишмаслиги ҳамда болалар камбағаллиги тез суръатларда ўсиб бораётган вақтда тўғри қарорлар қабул қилиш ва тегишли чораларни кўриш ҳамда болалар учун ҳалокатли бўлиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олиш учун ахборот, маълумотлар ва далиллар зарур”, дейди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Таҳлил натижалари тузилмали тўсиқларни ўрганиб чиқиш ва уларга барҳам бериш кераклигини тасдиқлаяпти. Демак, бюджет маблағларини тақсимлашдаги самарасизликлар, соғлиқни сақлаш тизимида нақд пул тўлаш сингари яширин харажатлар, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳасида турли ёш тоифалари учун мувозанатсиз сармоялар ва кўпинча стандартларга мос келмайдиган етарли бўлмаган молиялаштириш шулар жумласига киради.

Ушбу хулосалар COVID-19 оқибатидаги иқтисодий таъсир туфайли болалар камбағаллиги ошган шароитда қилинган. Ҳисоботда кам таъминланган оилалардаги ва муассасаларда яшовчи болалар ва ёшларни қамраб олишнинг муҳимлиги таъкидланган.

Айни замонда, болалар кундалик ҳаётларида юзага келадиган соғлиқнинг заифлиги, таълим олиш имконияти йўқлиги, турмуш даражаси пастлиги, ҳуқуқсизлик, зўравонлик таҳдиди ва экологик жиҳатдан яшаш учун хавфли бўлган жойларда истиқомат қилиш сингари қатор йўқотишларни комплекс равишда баҳолаш учун болалар камбағаллигининг кўп кўрсаткичли ўлчовини белгилаш тавсия этилган.

Ҳисоботда, шунингдек, мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини янада илгари суриш учун устувор йўналишлар ҳамда янги пайдо бўлаётган муаммоларни аниқлаб бериш муҳимлиги урғуланган.

Хуллас, кўриб турибмизки, ЮНИСEФ каби буюк ташкилот, ҳали кўп ишлар қилишимиз кераклигини очиқча айтиб, ўз тавсияларини ҳимоя қилган.

ЮНИСEФ пандемия Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари борасида эришилган ютуқларни йўққа чиқариши мумкинлигини шубҳа остига қўйди ва тўғри қилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону