20 November 2020
17:40 -
Олий Мажлисда масхарабозлик давом этмоқда: Сенатор Маҳмуд Парпи танқидлар борлигини, аммо уларга жавоб йўқлигини урғулагани - шу масхарабозликнинг исботидир
Бугун 20 ноябрда Олий Мажлиснинг ялпи йиғилишида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг бажарилиши кўриб чиқилгани бир қатор қўғирчоқ оммвий ахборот воситаларида кўриб хабар қилинди.
Сенатор Маҳмуд Парпи шу йиғилишда қилинаётган ишларда камчиликлар борлигини ҳам санаб ўтган, мана унинг нутқидан парчалар:
“2020 йилнинг ўтган даврида ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирларни (мажлис, учрашув, матбуот анжуманлари ва ҳоказо) ўтказиш ҳамда ОАВни хабардор қилиш тартиби ишлаб чиқилмаган. Оқибатда кўпчилик ОАВ вакиллари бу тадбирлардан бехабар қолган.
Маҳаллий ҳокимликлар қабул қилаётган қарор лойиҳаларининг нафақат аҳоли ўртасида, балки ОАВ вакиллари ўртасида ҳам муҳокамаси ташкил этилмаган.
Ғаллаорол, Чуст, Наманган, Фарғона, Олтиариқ ҳамда Пастдарғом туманлари ҳокимликларининг веб-сайтларида “Фуқароларнинг мурожаатлари” бўйича рукн умуман ташкил этилмаган. Ўрганилган ҳудудларда аҳолини қийнаётган мавжуд муаммолар бирор марта ҳокимият органларининг веб-сайтлари ва бошқа ахборот манбаларида ёритилмаган.
ОАВ юборган мурожаатларга ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ўз вақтида муносабат билдирилмаган. Хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш (176 та), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш (140 та), Соғлиқни сақлаш (132 та), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (47 та), Олий ва ўрта махсус таълим (39 та) вазирликлари, Олий суд (59 та), “Ўзбекнефтегаз” (19 та), “Ўзавтосаноат” (15 та) акциядорлик жамиятлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги (325 та), Самарқанд (78 та), Тошкент (78 та) ва Хоразм (31 та) вилоятлари ҳокимликлари жами 1139 та мурожаатларга жавоб бермаган.
Қонунга кўра, ҳокимият ва бошқарув органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган фаолиятга оид маълумотлар янгилаб борилмаган. Айрим рукнларга эса маълумотлар умуман жойлаштирилмаган. 5 та давлат органи ва ташкилотининг расмий веб-сайтлари мавжуд эмас”.
Хуллас, Сенатор Маҳмуд Парпи Олий Мажлис йиғилишида шу ва бошқа бир қатор камчиликларни санаб ўтиб, Сенатдагилар ҳам уларни билмасликларини айтибди, тезда амалий ишлар қилиш кераклигини урғулабди.
Сенат шу масала бўйича қандайдир қарорлар чиқарибди, аммо улар хабарларда умуман тилга олинмаган.
Маҳмуд Парпининг расми Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизматидан олинди.