14 November 2020
18:14 -
Расул Кушербаев: Биз шундоқ ҳам биламиз: сизлар «зўр»сизлар!
Бир шахсда ваколатларнинг ҳаддан ортиқ кўп бўлиши атрофдагиларга қимматга тушадиган хатоларга сабаб бўлади. Устига устак агар бундай ваколат эгаси тарбиядан йироқ, муомила маданияти йўқ, билими паст, иккиюзламачи бўлса бу – чинакам фожеа.
Кўплаб амалдорларнинг қўпол муомиласи ва қонунларга «тупуриб қўйиб» феодал замон каби кимни истаса ўшани «15 суткага» қаматиб юбориш принципи яқин тарихда пайдо бўлиб қолган бошқарув услуби эмас. Мен буни Ленин инқилобидаги «ҳокимият, бошқарувни деҳқон ва юпунларга бер», деган сиёсатнинг оқибати, деб биламан.
Ўз даврида билим, одамлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлмаган бир гуруҳ заиф одамларнинг бошқарувга келиши табиий равишда улар томонидан қўрқитиш, сўкиш, дўқ пўписа қилиш орқали бошқариш «институти»га асос солинишига сабаб бўлган. Ва бу «институт»нинг усуллари бизда ҳали ҳам мева беришда давом этаяпти.
Андижон ҳокими масаласида эса ҳоким буни қачон айтгани муҳиммас, муҳими у Ленин сабаб бошланган «бошқарув мактаби»нинг содиқ вориси бўлиб, вакиллик, суд органлари устидан амалда мутлақ ҳокимият ўрнатиб олган феодал замонига мос инсонлиги.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнат ва бошқаларга қарши курашиб, дунёга юз тутиб бораётган бир вақтда қанчалар ҳунук ва шармандали ҳолат: ҳеч бўлмаса демократия ҳурмати учун ҳам ҳоким жаноблари Андижоннинг «ҳокими мутлақ» эканлигини билдириб, мақтанмаса бўлардику. Биз шундоқ ҳам биламиз: сизлар «зўр»сизлар!
* * * * *
“Ҳаракат”: Билмаганлар учун эслатиш керакки, Расул Кушербаев Андижон ҳокими гапирган аудиога муносабат билдирди ва аслида, ҳозир ҳам Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг депутатидир. Унинг бу лавҳаси Telegram Интернет нашридан олинди. Унинг ва Шуҳрат Абдураҳмоновнинг расмларини мустақил cайтлардан олдик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения