14 November 2020
15:33 - Ниғматилла Йўлдош бошқарган идоралараро комиссия йиғилишида ҳамма нарса танқид қилингани ва Бош Прокурор ҳамда Молия Вазири ҳеч нарса қилмаётгани ҳақида

Бу йиғилиш давомида Ниғматилла Йўлдош (расмда) бюджет маблағлари талон-торож этилиши ҳолатлари ҳақида маълумот берибди, молия органлари раҳбарлари эса бош прокурор танқидига муносабат билдиришибди.

“Иқтисодий соҳадаги коррупция ҳақида сўз юритганда, аввало, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш йил сайин долзарб муаммога айланиб бораётганлигини ташвиш билан таъкидламоқчиман. Зеро, таҳлиллар энг қуйи поғонадан тортиб, то республика миқёсигача бюджет пулларини талон-тарож қилишнинг турли коррупциявий схемалари кенг илдиз отганлигини кўрсатмоқда”, деган Бош Прокурор, сўнгги икки йилда республика бўйича 371 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланиб, бу қилмишлари учун 2477 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилгани ва бундай ҳолатлар асосан қурилиш, қишлоқ, сув хўжаликлари, банк, энергетика, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига тўғри келишини урғулабди.

Эътибор беринг, дебди у, 2018-2019-йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан ўтказилган текширишларда 131,5 миллиард сўмлик талон-тарожликлар фош этилган бир пайтда, давлат молиявий назорати идоралари ташаббуси билан 79,4 миллиард сўмлик ёки қарийб икки баравар кам талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланган. Молия органларининг бюджет сарфини тўлақонли назорат қилишига, давлат хариди билан боғлиқ йирик талон-тарожликларни аниқлашига нима тўсиқинлик қилади? Бу аслида коррупция эмасми?

Хуллас, сўнгги икки йилда молия органларининг 41 нафар ходими коррупция ва суиистеъмолчиликларга қўл ургани учун жиноий жавобгарликка тортилибди. Бу идоралар асосан аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини яшириш, текшириш ўтказмаслик, бюджетдан ажратилган маблағни ўз вақтида ўтказиб бермаслик, шунингдек, штат бирликларини белгилаш жараёнида суистеъмолчиликлар кўплаб содир этилгани ҳам урғуланибди.

Ушбу масалалар бўйича муносабат билдирган Молия Вазири Тимур Ишмет ўзи бошқарадиган идорада “Давлат молиявий назорати қонуни тўғрисида” ҳужжат ишлаб чиқилган эмиш. Аммо, ҳозир бу қонун лойиҳаси Ҳисоб Палатаси билан биргаликда қайта кўрилётган эмиш. Савол туғилади, қани Молия Вазирлиги қилаётган амалий ишлар?

Бечора вазир ўз идорасини оқлаш мақсадида, “йил охиригача қонунни биз шунақанги қайта ишлаб чиқмоқчимизки, давлат молиявий назорати бирор бир вазирликнинг ичидамас, ягона, яхлит, кучли бир тизим бўлиши керакки, бирон вазирлик ҳам, бирон ҳокимият ҳам ундан устун бўлмаслиги керак. Унгача фойдаси йўқ, умуман фойдаси йўқ”, дейишгача борибди.

Хуллас, ҳаммаёқда ишлар дабдала, дейди мухбиримиз, Бош Прокуратурада ҳам, Молия Вазирлигида ҳам. Аммо, амалда ҳеч нарса қилинаётгани йўқ.

Шу сабабли, яна эслатиш керакки, Ўзбекистонимиз ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтож эканлигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келмоқда, бу ҳақда аввал Ислом Карим номига, ҳозир Шавкат Мирзиё номига кўплаб хатлар ёзди. Бироқ фойда бўлмаяпти. Нимага? Ўша ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва демократия йўналишига ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлари мутлақо тилга олинмаётганини Ниғматилла Йўлдош ва Тимур Ишмет билмасмиди?

Демак, бундай давлат хизматчиларини алмаштиришдан иш бошлаш керак. Бош идорачи Шавкат Мирзиёдан бундай саволларга жавоб сўраш ҳам ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону