10 November 2020
19:10 - Шавкат Мирзиё Пекинда ўтказилган ШХТ видео-селектор мажлисида ҳам оддий масхарабозлик билан шуғуллангани ҳақида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Хитой раислигида ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида нутқ сўзларишини аввал эълон қилган эдик. Айнан шундай бўлди. У ўша саммитда сўз олиб, ўзининг оламшумул маслаҳатларини ўртага ташлади.

Унинг айтишича, ҳозир ШҲТ учун 3 нарса муҳиммиш. Булар:

- Биринчидан. Иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари алоҳида эътиборни талаб қилмоқда.

Асосий мақсадимиз – савдо-иқтисодий алоқалар ва саноат кооперациясини жонлантириш.

Бунга эришишнинг энг самарали усули ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, уларни уйғунлаштириш ва рақамлаштириш, мамлакатларимиз ўртасидаги электрон тижоратни ривожлантириш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантиришни назарда тутадиган инқирозга қарши қўшма дастурларни амалга оширишдан иборатлигига ишонаман.

Пандемия шароитида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларимизни ривожлантиришга янги, шу жумладан «ностандарт» ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқишни таклиф этаман.

Ушбу дастурлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича ШҲТ режасининг асоси бўлиши лозим.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳаётий муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида Саноат кооперациясини рағбатлантириш дастурини қабул қилиш тарафдоримиз.

- Иккинчидан. Пандемия рақамлаштириш жараёнини тезлаштирди. Ахборот технологиялари иқтисодий ўсиш “драйвери”га айланиб бормоқда.

Ўзаро келишилган ўқув дастурлари асосида аҳолини ўқитиш, соҳа мутахассисларини тайёрлашга қаратилган ШҲТнинг рақамли саводхонликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф этаман.

Ушбу саммитнинг Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликка доир баёноти ўз вақтида қабул қилинмоқда, деб ҳисоблаймиз.

- Учинчиндан. Бугунги шароитда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартиришга йўналтириш муҳимдир.

Бу борадаги ҳамкорлигимизни мувофиқлаштириш мақсадида қашшоқликка қарши курашиш учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг йиғилишларини ўтказиш механизмини яратиш зарур, деб ўйлайман.

ШҲТга аъзо давлатларнинг ушбу йўналишдаги ҳамкорлиги дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича келишилган чораларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонда халқаро форум ўтказишни таклиф этаман.

Ушбу ташаббусни рўёбга чиқаришда Хитой Халқ Республикасининг муваффақиятли тажрибаси фойдали бўлишига ишонаман.

Шавкат Мирзиёнинг нутқида шу 3 нуқтага алоҳида эътибор қаратилган. Хитой раислик қилаётган расмда, табиий, Шавкат Мирзиё йўқ. У ҳаммани ўз олдидаги селектор расмида кўриб турибди.

Алоҳида такрорлаш керакки, давлат раҳбари “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш ва бундай ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва демократия йўналишига ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлари мутлақо тилга олинмаган ва қуруқ валдираш бўлган. Бундай ишлар билан олға кетиб бўлмайди, ўртоқ Шавкат Мирзиё!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону