09 November 2020
22:51 -
Маҳаллий масхарабозлик: Самарқандда “Автомашинасиз 10 кун” акциясини ўтказиш таклиф қилингани ҳақида
Шу вилоят ҳокими Эркинжон Турдим “Автомашинасиз 10 кун” акциясини ўтказиш таклиф қилибди. Бу ҳақда кўпчилик оммавий ахборот воситалари хабар тарқатдилар.
Ҳамма гап шундаки, Президент Шавкат Мирзиё жорийдаги йилнинг 30 октябрь куни “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли фармон имзолаган ва у фармон ҳамма ерда тарқатилган эди.
“Президент биринчи раҳбарлар шахсий намуна кўрсатиши ва спорт билан шуғулланиши керак, одамларни рағбатлантириб, спортга жалб этайлик деган. Шу нуқтаи назардан, мен таклиф этаяпман, давлат идора органлари раҳбарлари ва барча ходимлари 11 ноябрдан 21 ноябргача эрталаб, кечқурун уйидан ишга, ишдан уйига фақат пиёда боради. Давлат ва шахсий машинасини миниш йўқ. Мана мен - вилоят ҳокими эрталаб ишга 8 ёки 9 да келадиган бўлсам, энди ишга пиёда келиб, кечқурун ҳам ишдан пиёда кетаман”, деганмиш ҳоким ўшанда”.
Ҳокимнинг фикрича, бирор бир туманга, мисол учун, Оқдарё туманига бориш лозим бўлса, у хизмат машинаси ҳокимни олиб бориб, қайтишда уйига эмас, ишхонасига ташлаб қўяди, ўзи эса, уйига пиёда қайтармиш.
“Ҳоким пиёдалар йўлагидан уйига боради. Агар у йўқ бўлса, инсофи бўлса, кейин пиёдалар йўлагини қилади. Бу фақат шаҳар ҳокимига эмас, ҳамма тумандагиларга ҳам тааллуқли”, дебди Эркинжон Турдим ўз таклифи доирасида.
Кўрамиз, бу масхарабоз янги ҳокимнинг таклифи қандай амалга оширилади? Яна масхарабозлик қилинадими?