07 November 2020
19:15 - Абдураҳим Пўлат: Туғилган куним билан табриклаганларга миннатдорчилик билдирмоқчиман!

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раҳбари Абдураҳим Пўлат ўзини 75 йиллиги билан табриклаган ҳамма сафдошларимга, ҳамма тарафдорларимга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириш ниятида бу сатрларни ёзмоқдаман, дейди.

Ҳа, айнан шундай, бугун ёшим 75 га тўлди. Бу йилларнинг сал кам ҳаммасини Ўзбекистоннинг келажаги, мустақиллигимиз ва ўзбек халқининг аҳволини тузатишга бағишладим. Айнан биз шу мақсадларга эришиш учун “Бирлик” ташкилотини туздик, айнан шу “Бирлик” бизга авваламбор ўзбек тилини совет замонида давлат тили қилиб берди, кейинчалик ҳам мустақиллик ва ҳақиқий келажагимиз учун кураш давом этмоқда. Кураш авваламбор унинг иқтисодий соҳалардаги нашрларида давом этмоқда.

Ҳаёт давом этар экан, кураш битмайди. Ҳозир Ўзбекистонни халқнинг ўртача ойлиги бўйича фақат МДҲда эмас, умуман дунёда кучли давлатлардан бирига айлантириш ҳаракатидамиз. Бу ишни ҳам албатта бажарамиз.

Келинг, бу ишларни биргаликда қилайлик. Бирлик бор жойда, яхши келажак ҳам бўлади. Ҳозирги ҳокимиятнинг мақсади бундай эмас. Демак, бирлашишимиз лозим.

Яна қайтараман, келажагимиз учун бирлашишимиз ва катта ишлар қилишимиз керак ва шарт. Келинг, бирлашайлик, катта ишлар қилайлик. Катта ишлар - келажагимиздир.

Абдураҳим Пўлат
7 ноябрь, 2020 йил

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону