07 November 2020
18:22 - Масхарабозлик: Исрофгарчилик жуда катта бўлган жойларда чеклов бормиш, ёки “Ҳудудгазтаъминот” раҳбари газ етказиб беришдаги ёлоғонлар ҳақида гапиргани
Энергетика тизими ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раиси Баҳодир Эшмуродов кафолатланмаган газ таъминоти ҳақидаги саволларга жавоб қайтарганини эшитинг.
Нимамиш, “Табиий газ биринчи навбатда кимга етказиб берилиши белгилаб берилган. Вазирлар Маҳкамасининг 22-қарорини очиб кўрадиган бўлсак, биринчи навбатда бу аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар, кейингиси стратегик аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар. Ундан кейин турли ишлаб чиқариш ёки бошқа эҳтиёжлар учун табиий газ ишлатадиган истеъмолчилар белгиланган”.

Демак, мазкур ҳар бир истеъмолчи билан шартнома қилиш вақтида газ етказиб берувчи корхоналар томонидан мана шу шартлар айтилади: яъни биз сизга совуқ тушган вақтда ёки аҳоли эҳтиёжи ошган маҳалда, ёки авариявий ишлар амалга оширилганида чеклаш киритамиз, розимисиз, деган савол бор. Мазкур саволга истеъмолчи томонидан розилик берилганидан кейингина шартнома имзоланади ва шартноманинг ҳар бир бандида шу нарсалар берилади.

Иккинчи томондан, бизда аксарият жойларда катта кастрюлкалар, чойнаклар, самоварлар қайнаб ётади. Бу нарса 18-20 соатлаб қайнаб ётибдику. Тиббиётда олиб қарайдиган бўлсак, сувни қайта қайнатиш ҳам зиён. Аммо, газ плитасига чеклов киритаётганимиз йўқ.

Эслатиш керакки, Энергетика Вазирининг буйруғи билан бир неча турдаги тадбиркорлик фаолиятига табиий газ етказиб бериш ҳажми чекланиши, айримларига газ етказиб бериш умуман тўхтатилиши ва улгуржи истеъмолчилар “саноат коллектори”га ўтказилиши, чеклов бўйича огоҳлантириш хати ресторан ва кафе бизнеси эгаларига ҳам келаётгани ҳақида хабар тарқатган эдик, кўриб турибсизки, ҳаммаси бефойда бўлиб чиқмоқда.

Демак, ўртоқ Баҳодир Эшмуродов, ўртага қўйган талабларингиз мутлақо хато. Ақл ишлатишни ўрганинг, Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётгандек, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказишни ўрганининг. Акс ҳолда, бу аҳволдан ҲЕЧ ҚАЧОН чиқолмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону