30 October 2020
23:17 -
Ҳаммаёқ масхарабозлик: Янгийўл туманида женьшень ўсимлиги етиштирилиб, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарилармиш
Тошкент вилояти Янгийўл туманида Жанубий Кореянинг "K-GINSENG PHARMACY" хорижий корхонаси томонидан қиймати 6 миллион долларга тенг бўлган женьшень доривор ўсимлигини лаборатория шароитида қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқдамиш.
Бунинг натижасида йилига 2 миллион долларлик 150 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилармиш, лойиҳа бўйича 20 та иш ўрни яратилармиш.
Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, маҳсулотнинг 50 фоизи Европа ва Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинармиш, шу билан бирга, иккинчи босқичда женьшень доривор ўсимлигини Янгийўл туманида ўстириш ҳам кўзда тутилганмиш.
Косметик маҳсулотлар ва тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхона ҳам ишга туширилармиш, бу орқали 30 та янги иш ўрни яратилиб, йилига 100 тонна косметика маҳсулотлари ва 5 миллион дона тиббий ниқоблар тайёрлаш йўлга қўйилармиш.
Ҳар иккала томон вакиллари имзолаган меморандумга мувофиқ лойиҳанинг биринчи босқичига тайёргарлик ишлари жорий йилнинг декабрь ойида бошланиши кўзда тутилганмиш. Бу лойиҳа қачон ишга тушиши номаълум эмиш.
Хуллас, хабарнинг қисқача хулосаси шундай. Икки тарафнинг қандайдир МЕМОРАНДУМИ асосида катта миқторда женьшень доривор ўсимлигини етиштириш лойиҳалаштирилабди, бу лойиҳа тезда ишлашга бошлармиш. Нима ҳам дердик, навбатдаги масхарабозлик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения