30 October 2020
19:23 -
Ўзбек аслли россиялик миллиардер Алишер Усмонов Сардинияга 500 минг евро хайрия қилгани ҳақида
USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Италиянинг Сардиния регионига 500 минг евро ажратгани ҳақида Tiscali нашрига асосланиб, миллиардернинг Сардиния Президенти Кристиан Солинасга йўллаган мактубида айтилмоқда.
“Менинг ҳиссам – Сардинияда пандемиядан жабрланганлар ва унга қарши курашаётганлар учун қилишим мумкин бўлган энг кичик ёрдамдан иборат. Сардиния ҳукуматига бу ишда ёрдам бериш учун чин кўнгилдан 500 минг евро тақдим этмоқдаман. Бу пулларни ватан эгаларининг саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун сарфлашингизни сўрашга мажбурман”, дебди Алишер Усмонов ўз хатида.
Билмаганлар билиб қўйиши керакки, Алишер Усмонов Сардинияда кўчмас мулкка эга ва у Forbes журналига берган интервьюсида Сардинияга мунтазам келишини айтган, 30 йилдан буён ёзни ҳар йили Сардинияда ўтказади, 2018 йил сентябрда Сардиниянинг Арцакена коммунаси фахрий фуқароси бўлган.
L'Unione Sarda нашрининг ёзишича, миллиардер пандемия бошланган вақтдаёқ регионга коронавирусга қарши курашиш учун маблағ ажратган экан.
Хуллас, Алишер Усмонов ҳақидаги охирги хабар шу ерда берилмоқда.