29 October 2020
14:12 - Яна масхарабозлик: Президент Шавкат Мирзиёнинг янги фармони - Учинчи Ренессанс пойдевори эмиш, унга етакловчи ҳужжат бўлиши кутилмоқдамиш
Инновацион Ривожланиш Вазирлигида Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва Фанлар Академияси илмий тадқиқот институтларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ташкил этилгани ва унда Ўзбекистон Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилингани бугун қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди.

Инновацион Ривожланиш Вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев бу ҳақда шундай дебди: “Мазкур фармон Учинчи Ренессанс пойдевори, унга етакловчи ҳужжат бўлиши кутилмоқда. Унинг имзоланиши тарихий воқеа бўлади. Фармон лойиҳаси бўйича бугунги йиғилишимиз барчамиз учун ўз фаолиятимизга янгича назар ташлаб уни янада яхшилаб олишимизга замин яратади.”

Йиғилишда Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилиниб, айниқса илм-фан ва инновацияларга тегишли бўлган 4 та банди алоҳида кўриб чиқилганмиш ва тегишли қарорлар қабул қилинганмиш.

Фармон муҳокамасига бағишланган йиғилишда дастлаб 200 нафар ёшларни нуфузли олимларга бириктириш масаласи кўтарилибди .

Вазир ўринбосари докторантурага қабул масаласида тўхталиб, халқаро тажрибага асосланиб грантлар доирасида докторантларни тайёрлашни йўлга қўйишни таклиф сифатида киритганмиш ва Фармонга спикерлар томонидан ҳар бир докторантга биттадан илмий асар таржимасини юклаш таклифи ҳам муҳокамага қўйилганмиш. Бу талабга кўра, ёшларни илмий ишларга жалб этиш масаласи бўйича муҳим топшириқлар берилганмиш.

Хуллас, Ўзбекистонда замонавий масхарабозликнинг навбатдаги қадами бўлибди, бир тийинга қиммат қандайдир таклифлар ўртага ташланибди. Аммо, бу таклифларнинг биронтаси тилга олинмаган.

Ҳамма гап шундаки, бундан ишларни амалга ошириш учун “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар амалда ўтказилиши керак. Шу ислоҳотларнинг сиёсий қисми – айнан шу мақсадларда ёрдам беролади.

Акс ҳолда Ўзбекистонимизда ҳеч нарса ўзгармайди ва ўзгаролмайди. Чунки, “Бирлик” расман рўйхатга олинмагунча, бизда ҳеч қандай ўзгариш бўлолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону