28 October 2020
21:41 - Шавкат Мирзиёнинг яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармони, Ҳиндистонда коронавирусга чалинганларни даволаш янада камайгани, машҳур Microsoft’нинг карантин вақтида даромади 30 фоизга ортгани
Бугун Ўзбекистоннинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари мамлакат Президенти Шавкат Мирзиё навбатдаги масхарабозлигини ҳаммага кўрсатиш мақсадида махсус Фармон имзолаб, риэлторларнинг айланма солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача туширилиши, овқатланиш шохобчаларининг пластик картадан тушган даромади умумий даромадга киритилмаслиги ва бошқа бир қатор тадбирлар белгилабди.

Нимамиш, бундай фармон қабул қилинишидан мақсад - иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтириш эмиш.

Бундай тадбирларни амалга оширишда солиқ ва божхона маъмуриятчилиги воситалари ҳисоб ва тушумларнинг тўлиқлигига, шу жумладан, солиқлардан бўйин товлаган жисмоний ва юридик шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга қаратилиши муҳим роль ўйнармиш.

Қисқа қилиб айтсак, коррупцияга қарши кураш амалга оширилармиш, шунга ишонадиган аҳмоқ бизда борми? Хуллас, ҳаммаёқда масхарабозлик ўйналмоқда, қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари уларни мадҳ этиш билан шуғулланмоқда.

Аммо, дунёда катта, ҳақиқий ўзгаришлар ҳам бўлмоқда. Мана ИККИТАГИНА мисол.

Anadolu ахборот агентлиги хабар беришича, бу мамлакатнинг Бош Вазири Нарендра Моди коронавирусга чалинганларни даволашда иштирок этаётган тиббий ходимларга компенсациялар тўланиши талаби билан очиқ мактуб йўллаган экан. Аммо, дейди Ҳиндистон Бош Вазири “Ушбу эпидемия вақтида қаҳрамонлар ва жасур жангчилар каби кўкларга кўтарилган шифокорлар бундай оғир вақтда ҳаттоки маошидан ҳам маҳрум бўлганини кўриш аянчли”. Чунки, бу мамлакатнинг коронавирусга чалинган беморлари ўзларини даволаётганлар учун пул тўлашдан воз кечишган.

Мана 2-чи ЯХШИ мисол ва унга доир аниқ фактлар.

Дунёга машҳур Microsoft ўтаётган 2020 молиявий йилнинг 30 сентябрда тугаган 1-чораги бўйича ҳисобот тақдим этибди. Унга кўра, компаниянинг 3 ой ичидаги тушуми 2019 молиявий йилнинг 1-чорагига нисбатан 12 фоиз кўпроққа ўсиб, 37,2 млрд долларни, соф даромади эса 30 фоизга ўсиб, 13,9 млрд долларни ташкил қилибди. Нима ҳам дердик, ОФАРИН Microsoft деймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону