Отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетаси билдиришича, ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясидан тайинланган Соғлиқни Сақлаш Вазири Фаҳритдин Хўжа коронавирус туфайли охирги кеча-кундузда 68 киши ўлгани ва 1 минг 763 киши янгидан касалланганини эълон қилди.
У коронавирус туфайли 1 минг 7632 киши янгидан касаллангани, коронавирус туфайли ҳаммаси бўлиб 7 минг 574 киши оламдан ўтганини, касалланганларнинг сони 304 минг 610 кишига чиққанини урғулабди.
Унинг айтитишича, ҳозир оғир беморларнинг сони 491 дир. Шундай экан, дебди Туркиянинг Соғлиқни Сақлаш Вазири Фаҳритдин Хўжа, соғлиқни сақлаш ходимлари садоқатли хизмат кўрсатишлари керак, уларнинг елкасига тушаётган юк камайтирилиши керак.
Айни замонда, тўғрироғи, айни дақиқаларда, яна ўша Адолат ва Тараққиёт Партиясидан сайланган Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ўз мамлакатида ҳамма нарса яхши эканлигини айтиб мақтаниш билан шуғулланибди. Унга кўра, ҳамма нарса “Во!” ва бундан ҳам яхши бўлади. Айниқса, халқаро вазиятда.
Хуллас, Туркияда аҳвол Ўзбекистондан ҳам ёмон. Чунки, бизда кунига бир неча киши, тўғрироғи, 2-3 киши оламдан ўтгани хабар қилинмоқда, Туркияда оламдан ўтаётганлар сони 68 бўлибди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения