07 August 2020
03:27 - Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, бизда бугунга қадар 28535 киши коронавирус касаллиги юқтирибди, оламдан ўтганлар сони ҳам тахминан айтилмоқда
Вазирлик хабар қилишича, 2020 йил 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 28535 нафарга чиқибди.

Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланганди, мана охирги кунда касалланганлар сони яна юзларга ортиб, 28535 га чиқибди. Яна эслатиш керакки, 15 мартда касалланганлар сони бармоқ билан санаса бўладиган ўлчовда кам эди. Ҳозир эса, оламдан ўтганлар сони ҳар куни 100 атрофида бўлмоқда. Лекин, вазирлик ўтган вақт ичида ҳаммаси бўлиб 2 юзга яқин киши оламдан ўтганини айтиш билан чекланмоқда.

Хуллас, хулоса қилиш керакки, бизда бундай рақамлар сони ҳар куни КАМАЙТИРИБ эълон қилинмоқда, уларга ишонадиган СОДДА одамлар сони тезлик билан КАМАЙИБ бормоқда. Демак,ҳамма рақамларга ҳозиргидан ҳам эҳтиётлик билан ёндошиш шарт.

Жуда қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонимизда 2-чи коронавирус тўлқини тўла ишламоқда. Вазирликнинг маълумотларига ишониш қийин, аммо бошқа йўлимиз йўқ. Ёлғонлар билан яшашга маҳкуммиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону