28 July 2020
07:29 -
Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва коррупциянинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилибди, мухолифатдаги “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилиш мақсадида видео-йиғилиш ўтказгани ҳамма ерда хабар қилиб тарқатилмоқда.
Мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражаси юқорилиги ҳаммага маълум. Шу сабабли кейинги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқдамиш, хусусан, валюта бозори эркинлаштирилаётганмиш, янги солиқ тизими жорий этилаётганмиш. 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилганмиш.
Давлат органларида ҳам яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими жорий этилмоқдамиш, хусусан, Қурилиш, Соғлиқни Сақлаш ҳамда Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирликларида, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида бу борада ишлар бошланганмиш.
Ўртоқ Шавкат Мирзиё, қани бу ишларнинг натижалари? Мана у ўртоқнинг жавоблари:
– Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас. Бу айниқса пандемия даврида катта аҳамиятга эга. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш зарур.
Шавкат Мирзиёнинг гапларига эътибор беринг. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш зарурмиш.
Аслида, дейди мухбиримиз, ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ марказида давлатни тўла демократиялаштириш, иқтисодиётимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ҒОЯси ётиши ШАРТ. Эслатиш керакки, бизда давлатни тўла ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ деганда, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан тўла мустақил бўлишлари шартлиги назарда тутилган.
ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши ШАРТ.
Аммо, минг афсуски, аввал Ислом Карим, кейин Шавкат Мирзиё, бундай таклифларга ҚУЛОҚ СОЛИШМАДИ. Шу сабабли аҳволимиз ҳали ҳам ўта ҒАРИБ, аҳолимизнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам тахминан 100 доллар атрофида, миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, ўша ердан юбораётган пуллари билан Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришибди.
Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё! Абдураҳим Пўлатнинг демократик маслаҳатларига эътибор беринг!!! Бошқа йўлингиз йўқ!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения