23 July 2020
22:34 -
Аё Софиядаги илк намоз тафсилотлари маълум қилинди
Истанбул губернатори Али Ерликая Аё София ибодатхонасидаги дастлабки намоз тафсилотлари ҳақида гапириб берди.
Ибодат 24 июлдан 25 июлга қадар куни билан давом этади ва барча хоҳловчилар учун очиқ бўлади.
Грециянинг Еthnos нашри хабарига кўра, 23 июль куни Аё София атрофида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади. Намозда иштирок этиш учун мусулмонлар ўзи билан ниқоб, жойнамоз, шунингдек «сабр ва ҳокисорлик»ни олиб келишлари лозим бўлади.
Насроний фрескалар ибодат қилаётган мусулмонларнинг кўзи тушмаслиги учун парда билан тўсилади. Даставвал ўзига хос ёритиш мосламаларидан фойдаланиш кўзда тутилган эди, аммо ёруғлик режимининг ўзгариши фрескалар ҳолатига салбий таъсир этиши мумкинлигидан келиб чиқиб, бу ғоядан воз кечилди.
Аё Софияга 3 нафар имом ва 5 нафар муаззин тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни Туркия давлат кенгаши мамлакатнинг илк президенти Мустафа Камол Отатуркнинг Аё Софияни музейга айлантириш ва унинг ҳудудида диний маросимларни ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, унга масжид мақомини қайтариш ҳақидаги якуний қарорни қабул қилди.
Туркия ҳукуматининг бу қарорига Греция, ЮНЕСКО, Рус православ черкови қарши чиқишди. Рим папаси эса Истанбулдан келаётган хабарлардан қайғуда экани ҳақида баёнот берди. // Kun.uz