Маълумки, 15 июлда президент Шавкат Мирзиё раислигида Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга қарши курашнинг ҳолатига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа ва Соғлиқни Сақлаш Вазири Алишер Шодмонга айнан Шавкат Мирзиё шахсан ҳайфсан эълон қилган эди.
Шундан кейин Жаҳонгир Ортиқхўжа шаҳар касалхоналарини кезишга бошлаганмиш. Баъзи қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бу ҳақда видеолар тарқатишга бошлашганини кўриб, йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билмай қоласиз. Чунки, шаҳар ҳокимлиги тақдим этган видеода айтилишича, Жаҳонгир Ортиқхўжа 18 июлда қандайдир шифохонани жонлантириш ва ҳаммага шифо тилаб, уларнинг соғайиши учун барча чоралар кўрилишини урғуланганмиш. Шу каби видеофльмлардан бири 16 июлдаёқ тарқатилган эди.
Аммо, видеоларда Жаҳонгир Ортиқхўжа тўла маскаларга ўраниб олганини кўрасиз. Уларнинг ичида шаҳар ҳокими борлигини ҳеч ким исботлай олмайди. Шунақа масхарабозлик, тўғрироғи, шармандалик.
Мана биз бу хабарга Жаҳонгир Ортиқхўжанинг расмини илова қилмоқдамиз. Қани, шу одам маскалар ичида борлигини ким исботлай олади? Наҳотки, Шавкат Мирзиёнинг ўзи?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения