17 July 2020
23:37 - Шавкат Мирзиё ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказгани ва унинг 1 тийинга қиммати йўқлиги ҳақида
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бугун, 17 июлда Шавкат Мирзиё ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилганини хабар қилдилар.

Хабарларда айтилишича, 2018 йил 30 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинган экан. Бу соҳага бюджетдан 3,7 триллион сўм ажратилгандан ташқари, 48 та лойиҳага 1,9 миллиард доллар хорижий кредитлар жалб қилинганмиш.

3 миллион 600 минг аҳолига сув етказиш режалаштирилган бўлса ҳам, бу ишлар тўла бажарилмаган. Чунки, лойиҳаларни танлашда жойлардаги ҳолат, аҳолининг талаби ва мавжуд сув манбалари тўлиқ ўрганилмаган, асосий вақт гўёки бекорга кетган.

Хуллас, Шавкат Мирзиё бундан буён ҳамма ишларга соҳа мутасаддилари билан бирга ҳокимлар ҳам жавоб берадиган тизим яратиш лозимгини кўрсатиб ўтганмиш. У вилоятлардаги аҳволни анализ қилиб, халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича харидлар очиқ ўтказиладиган ва уларнинг ижроси мувофиқлаштириб, самарали мониторинги юритиладиган янги тизим жорий қилинишини белгилаб берибди.

Буларни қўйиб туринг, соҳага хусусий секторни фаол жалб қилиш, унга субсидиялар ва бошқа шароитлар орқали жозибадорликни ошириш мумкинлиги қайд этилибди, тарифни белгилаш ҳудудларнинг ўзига берилаётгани катта имконият эканлиги урғуланибди.

Энг муҳими, кам таъминланган оилалар аҳволига алоҳида эътибор қаратиш, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 мингта муҳтож оилани куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захираси билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилганмиш.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот беришганмиш, аммо қандай ҳисобот беришгани УМУМАН тилга олинмаган..

Эслатиш керакки, 2 йилча аввал қабул қилинган Шавкат Мирзиёнинг қарорида ҳамма нарса бугунгиси каби режалаштирилган экан. Аммо, ҳеч нарса амалга ошмабди ҳисоб.

Бундан кейин ҳам ҳеч нарса амалга ошмайди. Чунки, аввалари ҳам кўп марта айтганимиз каби, бизда косметик ислоҳотларга эътибор берилмоқда, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ марказида давлатни тўла демократиялаштириш, иқтисодиётимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ҒОЯси ётиши ШАРТ. Эслатиш керакки, бизда давлатни тўла ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ деганда, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан тўла мустақил бўлишлари шартлиги назарда тутилган. ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши ШАРТ.

Аммо, минг афсуски, аввал Ислом Карим, кейин Шавкат Мирзиё, бундай таклифларга ҚУЛОҚ СОЛИШМАДИ. Шу сабабли аҳволимиз ҳали ҳам ўта ҒАРИБ, аҳолимизнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам тахминан 100 доллар атрофида, миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, ўша ердан юбораётган пуллари билан Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришибди.

Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё! Тушундингизми, ўртоқ Шавкат Мирзиё?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону