17 July 2020
16:20 -
Акмал БурХонов ёки Акмал БурҲонов: Президент Шавкат Мирзиё тарафидан Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги Директори этиб тайинланган бу одам ДЕМОКРАТИЯ нималигини биладими?
Бугун 2 та агентлик - ЎзА ва Kun.uz - бир неча кун аввал Президент Шавкат Мирзиё тарафидан Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги Директори этиб тайинланган Акмал БурХонов ёки Акмал БурҲонов билан суҳбат ўтказиб, унинг фикрларини ўз ўқувчилари билан ўртоқлашибдилар. Энг қизиғи, ЎзА у одамни Акмал БурХонов деб таништирган бўлса, Kun.uz - Акмал БурҲонов деб таништирган. Хуллас, қаёққа қараманг, масхарабозлик. Авваллари ҳам шундай бўларди.
Бу мишиқи йигитча ЎзАда эълон қилинган суҳбатида “демократия” сўзини бир мартагина тилга олган: “Давлат қай даражада демократик жиҳатдан ривожланган бўлса, шунча коррупция кам бўлади. Давлат демократик жиҳатдан ривожланмаган бўлса, коррупция кўпроқ намоён бўлади. Демократиянинг энг катта белгиси – бу очиқлик.”
Kun.uz Интерент нашрида “демократия” сўзи умуман тилга олинмаган.
Муҳим бўлгани, аввал “Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракати раиси лавозимида ишлаган бу мишиқи йигитча Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги Директори бўлганини, аммо “демократия” ва “коррупция” сўзлари бирга ишлатилиши кераклигини ҳам билмаслигидир.
У Kun.uz Интерент нашрида эълон қилинган суҳбатида “Непотизм иллати бизда кенг урчиган” деб тан олган. Аммо, “непотизм” оддий “фаворитизм” эканлигини ҳатто эслатмаган.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу 2 суҳбат матни билан ўша 2 та сайтда танишинг ва фикрингизни билдиринг – у болакай “коррупция” нималигини тушунадими?
Йўқ, ҳатто тушунмайди. У коррупция билан ўрта асрларнинг усуллари билан курашмоқчи.
Жойи келагани учун эслатиш керакки, айнан бизда ФУНДАМЕНТАЛ эмас, косметик ислоҳотлар ўтказилмоқда, шу сабабли миллионлаб ватандошларимиз ривожланган давлатларда мардикорлик қилиб, Ўзбекистондаги оилаларини боқмоқдалар, аслида, Ўзбекистоннинг ўлаётган ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ оёқда ушлаб турибдилар.
ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ марказида давлатни тўла демократиялаштириш, иқтисодиётимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ҒОЯси ётиши ШАРТ. Эслатиш керакки, бизда давлатни тўла ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ деганда, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан тўла мустақил бўлишлари шартлиги назарда тутилган. ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши ШАРТ.
Аммо, минг афсуски, аввал Ислом Карим, кейин Шавкат Мирзиё, бундай таклифларга ҚУЛОҚ СОЛИШМАДИ. Шу сабабли аҳволимиз ҳали ҳам ўта ҒАРИБ, аҳолимизнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам тахминан 100 доллар атрофида, миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, ўша ердан юбораётган пуллари билан Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришибди.
Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё!