Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бугун бир овоздан хабар қилишларича, Шавкат Мирзиё 15 июль куни Тошкент шаҳри ва вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказибди ва ҳаммани танқид қилиш билан шуғулланибди.
Бу ҳақда ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилдилар. Нимамиш, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан ҳам, кейинги бир ойда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикаси кескин бузилгани айтилаётган бўлса ҳам, реал ҳолатдан келиб чиқиб, даволаш амалиёти ўзгартирилмаганмиш.
Эй, ўзбекнинг ҳақиқий ўқувчилари, хабарларни яхшилаб ўқишингиз керак, ана ўшанда кўрасизки, Тошкент шаҳри шифохоналарида 418 та, Тошкент вилоятида эса 816 та штат бирликлари бўш тургани вазирлик ва ҳокимият томонидан жорий вазият ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан далолат бераётгани ҳақидаги хабарлар ғирт ёлғондир.
ЎзАнинг масхарабозлик руҳидаги хабарига кўра, ҳамма нарсанинг шармандаси чиқибди. Аслида, ҳеч нарса ўзгармабди.
Хўш, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда эди? У ўз нутқининг охирида “Яна бир бор таъкидлайман. Айни пайтда бутун дунё, шу жумладан, биз ҳам кўринмас душман билан чин маънода уруш олиб боряпмиз. Бу вируснинг барча хавф ва хатарини тўғри баҳолаб, ҳар томонлама тайёргарлик кўриб курашсак, уни албатта енгамиз” дейишгача борибди.
Аммо, бу фикрларни Ўзбекистондаги ягона мустақил сиёсий ташкилот бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси - “Ҳаракат” Агентлиги - йиллардан бери гапириб келмоқдаку!
Сиз қаерда эдингиз, ўртоқ Шавкат Мирзиё??? Наҳотки шу саволларни ҳам ҳеч кўрмадингизми? Демак, истеъфога кетишни ўйлайдиган вақтингиз келибди. Буни ўзингиз қилмасангиз, халқни майдонларга олиб чиқиб, биз қиламиз!!!