13 July 2020
20:04 -
Яна масхарабозлик: Миллий Масс-медиани Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фондига янги директор этиб, спортчи Александра Колесниченко тайинланибди
Бугун Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воистлари хабар беришича, собиқ теннисчи Александра Колесниченко Миллий Масс-медиани Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фондининг янги директори этиб тайинланибди. Нима ҳам дердик – навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Тайинловга қадар у Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги таркибидаги Ахборот Соҳасини Ривожлантиришни Мониторинг Қилиш Бўлими Бошлиғи лавозимида ишлаганмиш. Аммо, қанча пайт ишлагани, нималар қилолгани эслатилмаган ҳам.
Хабарларда айтилишича, 2020 йил январидан буён Миллий Масс-медиани Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди директори сифатида ишлаб келган Хушнудбек Худойбердиев шу йил 1 июль куни ЎзА бош директори ўринбосари этиб тайинланган эди.
Хуллас, навбатдаги масахарабозлик саҳнасида Александра Колесниченкони (расмда) кўрмоқдасиз. Расмнинг орқасида бу ишнинг ҳақиқий муаллифи – Ўзбекистоннинг ҳақиқий хўжайини Шавкат Мирзиё турганини гапириб ўтиришнинг ҳам кераги йўқ.