13 July 2020
15:24 -
Бугун Қозоғистонда коронавирус пандемияси қурбонлари хотирасига мотам бошланди
Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига мотам куни бугун, 13 июлда бошланди. Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб барча кўнгилочар тадбирлар ва ОАВда кўрсатувлар намойиши бекор қилинди.
Бутун мамлакат бўйлаб ва дипломатик ваколатхоналар биноларида байроқлар тушириб қўйилди. Давлат ташкилотлари сайтлари оқ-қора тус олган, соат 12:00 да бутун мамлакат бўйлаб бир дақиқалик сукут сақлаш эълон қилинган.
Қозоғистонда умуммиллий мотам давлат арбоблари ва миллий қаҳрамонлар вафоти ҳамда кўплаб қурбонларга олиб келувчи ҳодисалар муносабати билан эълон қилинади.
Охирги ҳафтада Қозоғистонда коронавирусдан 111 киши оламдан ўтди. Вируснинг жами қурбонлари сони 375 нафарга чиқди. Бироқ бу ПЦР-таҳлиллар билан тасдиқланган ҳолатлардир. Ҳақиқатда эса ўлимлар сони кўпроқ бўлиши мумкин.
Шу кунгача, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 58 мингдан ошиб кетди.
Нима ҳам дердик, “Даҳшат!” деймиз.