Ўзбекистон ҳукмронлик қилаётган режимнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз эълон қилган хабарида айтилишича, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Арканзас штати Тижорат Вазири, шунингдек, минтақанинг Иқтисодий ривожланиш бўйича комиссияси раҳбари Майкл Престон билан онлайн учрашув ўтказибди.
Умумий гаплардан иборат қисқа хабарчанинг охирида айтилишича, учрашув якунида томонлар "Walmart" вa "Dillardʼs" компаниялари билан қуритилган мевалар ва тўқимачилик маҳсулотларини АҚШга экспорт қилишни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, маҳаллий университетлар ва Арканзас штати университети ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Арканзас карлар мактаби вакиллари билан маҳаллий мутахассислар учрашувини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришганмишлар.
Қаранг, бошқа иш қуриб қолгандек, АҚШнинг ўртамиён, яъни аҳолиси 3 миллиондан ҳам кам бўлган штати билан Ўзбекистон буюк ишлар қилиш ҳақида оламшумул оғзаки келишувларга борибдилар. Нима, Ўзбекистондек давлатнинг АҚШдаги элчиси бошқа иш қуриб қолгандек, АҚШнинг бир штати билан оғзаки КЕЛИШУВ ҳақида келишдими?