Бу мақолада айтилишича, сайтнинг таҳририятига Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Гулистон МФЙдан мурожаат келиб тушибди. Унда маҳалланинг Геофизика кўчасидаги эски клуб, маданият уйи, ёзги кинотеатр ва кутубхона бинолари бузилгани, бу бинолар жойлашган ер майдони ноқонуний эгаллаб олиниб, атрофи бетон девор билан ўраб олинганини айтиш билан бошланади. Кейин қадамма-қадам Яккабоғ тумани ҳокими қилган мантиқсиз ишлар ҳужжатлар билан исботланади ва савол қўйилади:
“Туман ишчи гуруҳининг ўрганиш натижасига кўра, ГФЭ кўчасида жойлашган клуб, ёзги кинотеатр ҳамда кутубхона бинолари кимошди савдоси орқали тадбиркор З.Муқимова томонидан сотиб олинган ҳамда фуқароларга сотиб юборилмаган.
Ҳа, азиз ўқувчи, сизнинг миянгизни шиширган тескари мантиқ фуқароларни ҳам қийнаб келмоқда. Нега туман ҳокимлиги бир-бирига зид қарор ва билдиришномалар чиқармоқда? Туман ҳокимининг бўш турган ерни очиқ аукционга сотиш ҳақида баҳсли қарори чиқиб, кейинги ҳокимлар даврида эса аҳолига нотўғри маълумотлар тақдим этиш кимга керак?”
Ҳеч шубҳа йўқки, кўп мавзуларда ҳақиқий ошкоралик тарафдори эканлигини намойиш қилиб келаётган Kun.uz Интернет сайти ва унинг Йигитали Маҳмудов каби журналистлари бу мавзуда ҳам ҳақиқий ёзувчи эканликларини исботлаб берадилар. Ана ўшанда, бу Интернет сайти ва унинг журналисти Йигитали Маҳмудовга қайтадан миннатдорчилик билдирамиз.
Ҳа, дарвоқе, бу Интерент сайтдаги мақоланинг адреси шундай:
https://kun.uz/news/2020/07/08/madaniyat-maskani-yeri-kimga-sotildi-yakkabog-hokimligi-fuqarolarni-aldab-kelmoqda
Эслатиш керакки, бу хабарга илова қилинган расмдаги одам Йигитали Маҳмудов эмас.