08 July 2020
15:35 - Карисча-ўзбекча масхарабозликми ёки ҳақиқий мулоқот? Бугун Жанубий Корея ва Ўзбекистон давлати ва ҳукумати раҳбарларининг учрашуви қандай ўтди?
Ҳукуматимиз делегациясининг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон Бош Вазири Ўринбосари - Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери ўринбосари Ким Санг Хи ўртасида учрашув бўлиб ўтгани ҳақида ЎзА қисқа хабар берди.

Қисқагина хабарнинг охирида шундай дейилган:

“Ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан парламент назоратини мустаҳкамлашни таъминловчи шунингдек, давлатнинг бизнес ва инвесторлар билан муносабатларини тартибга солувчи илғор қонунчилик меҳанизмларидан фойдаланиш мақсадида Корея ҳуқуқшунослик тажрибасини яқиндан ўрганишга келишиб олинди.

Эришилган келишувларни самарали амалга ошириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик шакл ва механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида парламентлараро ва ҳукуматлараро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича келишувга эришилди.”

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Мана шу хабарчага ўз фикрингизни билдиринг. Нима, шу каби учрашувлар натижасида Ўзбекистон-Корея алоқаларини янада ривожлантириш кўзда тутилмоқдами, ёки бу учрашув ҳам навбатдаги масхарабозликми?

Бу хабарга илова қилинган расмга ҳам эътибор беринг. Чап тарафда Ўзбекистон ҳайъатини, ўнг тарафда Корея ҳайъатини кўрмоқдасиз. Нимага 2 раҳбарнинг ниқоби йўқ, бошқаларда бор?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону