06 July 2020
20:45 - Яна ўзбекча масхарабозлик: Шавкат Мирзиё банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёнларини муҳокама қилгани ва бу масхарабозлик эканлиги. “Ҳаракат”: Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бугун Президент Шавкат Мирзиё банк активларида хусусий сектор улушини 15 фоиздан 60 фоизга оширишга қаратилган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда мамлакат тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказибди.

Бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, бир қатор хусусий банкларда Шавкат Мирзиё молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик бошлангани, бироқ, бошқа банкларни трансформация қилиш ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаётганини гапирибди.

Йиғилишда бу каби масхарабхозлик руҳидаги камчиликларни гапириш билан бир қаторда, банк тизимида коррупцияга барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилганмиш.

Шу аҳмоқона фикрларга асосланган Шавкат Мирзиё йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Марказий Банк ва тижорат банклари раҳбарларининг ахборотларини тинглаган эмиш. Аммо, бу ахборотлар нимадан иборат эканлиги умуман тилган олинмайди.

Буни тушуниш мумкин, Шавкат Мирзиё нима қилишини билмасдан, оғзига келадиган нарсани айтиш билан овора экан, бошқалардан нима кутиш мумкин.

Аслида, дейди мухбиримиз, айнан бизда ФУНДАМЕНТАЛ эмас, косметик ислоҳотлар ўтказилмоқда, шу сабабли миллионлаб ватандошларимиз Россия, Қозоғистон, Туркия, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда мардикорлик қилиб, Ўзбекистондаги оилаларини боқмоқдалар, аслида, Ўзбекистоннинг ўлаётган ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ оёқда ушлаб турибдилар.

Вақти келгани учун эслатиш керакки, ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ марказида давлатни тўла демократиялаштириш, иқтисодиётимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ҒОЯси ётиши ШАРТ. Эслатиш керакки, бизда давлатни тўла ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ деганда, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан тўла мустақил бўлишлари шартлиги назарда тутилган. ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши ШАРТ.

Аммо, минг афсуски, аввал Ислом Карим, кейин Шавкат Мирзиё, бундай таклифларга ҚУЛОҚ СОЛИШМАДИ. Шу сабабли аҳволимиз ҳали ҳам ўта ҒАРИБ, аҳолимизнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам тахминан 100 доллар атрофида, миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, ўша ердан юбораётган пуллари билан Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришибди.

Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё! Абдураҳим Пўлатнинг демократик маслаҳатларига эътибор беринг!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону