06 July 2020
13:30 - Kun.uz Интернет нашрининг дод-войларига қулоқ солайлик: Болагинамнинг дардли нигоҳларига қараганимда дунё кўзимга тор бўлади... “ҲАРАКАТ”: Ночорларга ёрдам бериш керак!
Муштарийларимиз яхши биладилар, Kun.uz сайти уюштираётган хайрияларнинг асосий қисмини оққонга чалинган беморлар эгаллайди. Бу касалликка қарши курашаётганларнинг тақдирлари бир-бирларига жуда ўхшаб кетади, аммо ҳар биридаги дард уммон қадар ва улар кўмакка ниҳоятда муҳтож.

Таҳририятимизга қувалик Жалолиддин Сайфуллоев мурожаат қилди ва қизининг лейкоз касаллигига чалинганини айтиб, яхши инсонлардан кўмак сўради.

– Қизим Гулираъно Абдукаримова 11 ёшда. Энди эсини таниб, ақли кириб бўйи чўзилиб қолган фарзандингиз дардга чалинмасин экан. Айниқса даволаниши мураккаб бўлган оққон сингари касаллик ҳар қандай отани, ҳар қандай оилани эгиб қўяркан.

Ўйнаб-кулиб юрган қизимга шу ташхис қўйилганида дунё кўзимга тор кўриниб кетганди. Даволанишни бошладик, қизимнинг сочлари олинди. Болагинамнинг дардли нигоҳларига қараганимда дунёга сиғмай кетаман, пана-панада йиғлайман. Лекин шу боламнинг жони омон қолиши учун қўлимдан келганини қиламан. Ўзим Россияда ишлаб даромад топардим, аксига олиб бу йил иш ҳам тўхтаб қолди. Бор-будимни, мол-қўйимни сотдим, яна аллақанча қарз ҳам кўтардик. Ҳозир даволанишни давом эттиришимиз керак, иложсизликдан саховатли инсонларга мурожаат қилишга мажбур бўлдим, – дейди ота намли кўзларини ерга тикиб.

Гулираъно Абдукаримова оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0604 1675 0488
(Халқ банки, Жалолиддин Сайфутдинов номида)
Виза: 4276 0300 1937 6454 (Жалолиддин Сайфутдинов)
Мастер, Сбербанк: 5336 6900 1581 8752 (Жалолиддин Сайфутдинов)
Телефон: +998993696573

* * *

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан пойтахтга келиб даволанаётган Билол Панжиев эндигина 2 ёшни тўлдирмоқда. У ҳам оққон деб аталган мураккаб касаллик туфайли Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида. Онаси Зуҳра Рустамова фарзанди билан, отаси Маҳматмуса Ҳасанов эса уларга дори-дармон етказиш учун ҳар жойга чопиб юрибди. Оғир дард шундоқ ҳам ҳаминқадар кун кечираётган оилани буткул абгор аҳволга олиб келган.

– Ахир бу жуда ёш-ку, дунёга келиб нимани ҳам кўрди?! Боламнинг дарди туфайли кўзимга ҳеч нарса кўринмайди, агар жонимни бериб қутқариб олишим мумкин бўлганида бир лаҳза ўйланмасдим, – дейди йиғлаб онаси Зуҳра Рустамова.

Билол Панжиевга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0417 1205 2191
(Агробанк, Маҳматмуса Ҳасанов номида)
Виза: 4097 8211 0070 8028 (Маҳматмуса Ҳасанов номида)
Сбербанк: 4817 7602 8011 8187 (амакиси Ҳусамиддин Ҳасанов номида)
Телефон: +99899 914 12 72

* * *

Айни йигит ёшидаги Жасурбек Қурбонов Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидан келган. 20 ёшини у “Ўткир лейкоз”, яъни оққон ташхиси билан кутиб олмоқда. Узлуксиз даволанишлар, кимётерапиялар беморнинг ҳам, оиланинг ҳам силласини қуритган.

– Ўтган йили отаси ўтиб, ёлғиз қолдим. Ўғлим Жасурбек мана 9 ойдирки шу касаллик билан курашмоқда. Меҳрибон, саховатпеша инсонлар шу болани тенгдошлари қаторида юриши, келажагини қуриб ватанимизга, халқимизга муносиб фарзанд бўлишини сўраб дуо қилсангиз. Имкони борлар ёрдам берсалар, биз жуда қийин аҳволга тушиб қолдик, – дейди Жасурбекнинг онаси Муҳайё Мавлонова.

Жасурбек Қурбоновга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0610 2277 0613
(Халқ банки, Муҳайё Мавлонова номида)
Виза: 4097 8311 0064 7563
(Муҳайё Мавлонова номида)
Телефон: +99899 4432281

Азизлар! Сиз саховатда ҳамиша ўрнак бўлиб келгансиз ва умид қиламизки бу сафар ҳам эзгу одатингиздан воз кечмайсиз. Юртдошларимизнинг фарзандлари шифо умидидалар ва улар Аллоҳнинг инояти ҳамда Сизнинг кўмагингиз билан соғайиб кетишлари мумкин.

Аброр Зоҳидов // Kun.uz

“ҲАРАКАТ”: Ҳурматли ўқувчиларимиз! Шу инсонларга ёрдам беришга ҳаракат қилинг. Чунки, “Ҳаракатда – баракатдир”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону