28 June 2020
18:18 -
Браво, ЎзА: Кеча 27 июнда бутун дунё Матбуот ва Оммавий Ахборот Воситалари Ходимлари Кунини маълум маънода нишонлади, фақат Ўзбекистонда 3 кундан бери бу асосий мавзу
Ҳа, ҳамма нарса 26 июнь куни Президент Шавкат Мирзиё гўёки шу байрам муносабати билан тарқатган баёнотидан бошланди. Ўша узундан узоқ гўёки табрикномада ҳамманинг диққат-эътибори айнан шу мавзуга бағишланган эди. 27 июнда, табиий, ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари шу мавзуни чайнаш билан машғул бўлдилар.
Фақат “Ҳаракат” Агентлиги бошқача йўл тутди ва “Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ” иборасини ишлатиб, ҳамманинг эс-ҳушини бутунлай бошқа мавзуга, яъни ОШКОРАЛИК масаласига тортиб қўйди ва саҳифаларимизда бу мавзуни ёритишни бутунлай тўхтатди. Аммо, бугун ҳам қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида асосий мавзу - Матбуот ва Оммавий Ахборот Воситалари Ходимлари Куни. Шу сабабли, биз ҳам бугунни шу мавзуни ёритишдан бошламоқчимиз.
Бугун Ўзбекистондаги диктаторлик жамиятининг сал кам ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳали ҳам шу мавзуни ёритиш билан оворалар. Мана баъзи мисоллар билан танишинг.
Бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси бўлган ЎзАда ҳам айнан бугун кечаги байрамни эслаш билан овора бўлишмоқда.
Мана ўша қўғирчоқ оммавий ахборот воситасида эълон қилинган “Юзингиз ёруғми, ҳамкасблар?” номли мақолачадан баъзи сатрлар.
Ўзини “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти Бош муҳаррири деб таништирган Фармон Тошев ўз сўзларини қуйидагича бошлабди: “27 июнь – касб байрамимиз. Кўнгилдан турли ўйлар кечади. Ўтган йилги байрамдан бу байрамгача нима ёздим, қайси масалани кўтариб чиқдим, халққа, жамиятга нафим тегдими, деган саволлар ўйлантиради”. Ана ундан кейин Шавкат Мирзиёнинг бир тийинга қиммат табрикномасини мадҳ этиш давом эттирилади.
“Қишлоқ Қурилиш Банк” бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Орипов ўз фикрларини қуйидаги сўзлар билан бошлабди: “Давлатимиз раҳбарининг бу йилги байрам табригида давлат идоралари ва ташкилотларининг Ахборот хизматлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 201 туман-шаҳар ҳокимликларида илк бор Ахборот хизматлари фаолияти йўлга қўйилгани таъкидланди. Дарҳақиқат, бу очиқлик ва ахборот сиёсати соҳасидаги ислоҳотларнинг самарасидир”.
Шуҳратвой ўзининг кимлигини яхшилаб намойиш қилиш мақсадида фикрларини шундай тамомлабди: “Буларнинг барчаси аҳолининг давлат бошқаруви органлари фаолиятидан хабардорлик даражасини оширишга ва ахборот маконида фуқароларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилмоқда”.
Мана яна битта мисол: “Севимли ТВ” телеканалининг Фарғона вилоятидаги мухбири Аҳроржон Зиёдов шундай дебди: “Президентимизнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табриги ҳар бир ижодкорни руҳлантирди. Шахсан мени ҳам!” Ана сизга масхарабозлик ва шармандаликнинг энг яхши мисоли.
Мана яна битта мисол. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жамшид Шерметов шундай дебди: “Биз, журналистлар Президентимиз йўллаган байрам табригини ўқиб, чексиз қувондик. Унда ёзилган ҳар бир истак ва талаблар бизни янада ўз ишимизга масъулият билан ёндашишга ундайди”.
Очиқча айтиш керакки, ЎзАнинг хабарида ҳамма журналистлар Шавкат Мирзиёнинг сўзларини мадҳ этиш билан шуғулланмабдилар. Масалан, Kun.uz Интерент нашрининг журналисти Илёс Сафаров, уни расмда кўрмоқдасиз, бор ҳақиқатни анализ қилиб, ўз фикрни қуйидаги сўзлар билан тамомлабди: “Аммо камчиликлар ҳам талайгина. Бу четдан қараган нигоҳлар томонидан айтилмоқда. Хоҳлаймизми йўқми, улар холис баҳо бермоқда. Хорижий мутахассисларнинг айтишича, ўзбек матбуотида ҳали ҳамон цензуранинг айрим унсурлари мавжуд, ҳали ҳамон бу матбуот юқори лавозимлардагиларни танқид қилиш даражасига эришгани йўқ. Бу фикрларга мен ҳам қўшиламан. Барча ютуқларимиз қатори каттагина камчилигимиз ҳам мавжудлиги бор гап. Аммо ривожланишни хоҳласак, албатта, бу камчиликни бартараф этишимиз керак.”
ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ, кўриб турибсизки, Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларининг журналистлари (тўғрироғи, Илёс Сафаровдан бошқалари) 3 кундан бери Шавкат Мирзиёнинг бир тийинга қиммат табригини мадҳ этиш билан оворалар. Бундай журналистлар билан қанақа келажагимиз бўлиши мумкин?