27 June 2020
16:47 - Тўғри гапни гапирган одам ислоҳотларга хайрихоҳлиги тўғрими? “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Кеча ўша вилоятда бўлаётган гўёки ислоҳотлар бўйича маслаҳатлашиш учун Наманган вилоятига келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ўша минтақада шаҳар ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилишларда иштирок этаётгани бугун ҳам маҳаллий қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида ҳеч қандай таҳлилсиз эълон қилинмоқда.

Президентнинг Матбуот Хизмати хабарида айтилишича, ҳозир Наманган шаҳрида бўлаётган йиғилишда Шавкт Мирзиё ҳам иштирок этмоқда. Унинг қуйидаги сўзлари ҳамма ерда келтирилмоқда: “Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ. Аччиқ гаплардан тўғри хулосалар чиқариб йўлимизни топиб олишга ҳаракат қилсак, энг катта маррамиз шу бўлади”.

Шавкат Мирзиёнинг гаплари тўғри, аммо нимага уларга тўғри баҳо берилмаяпти? Ҳамма гап шундаки, тўғри гап гапириш фойдали, аммо нимага давлат раҳбари ёлғонлар гапириш билан овора?

Ҳозир кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё у вилоятда – асли наманганлик ўзбек, аммо ҳозир Россия миллиардери бўлган Алишер Усмонов туғилиб ўсган жойларда - унга гўёки ҳурмат кўрсатиш билан овора.

Қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида, минг афсуски, ҲАҚИҚАТ эмас, ҳамманинг вайсашлари ёзилмоқда. Энг муҳими, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар умуман тилга олинмаяпти. Нимага?

Ахир мақсадимиз ўша фундаментал ислоҳотларни ҳаммага тушунтириш бўлиши керак-ку! Айнан бизда ФУНДАМЕНТАЛ эмас, косметик ислоҳотлар ўтказилмоқда, шу сабабли миллионлаб ватандошларимиз Россия, Қозоғистон, Туркия, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда мардикорлик қилиб, Ўзбекистондаги оилаларини боқмоқдалар, аслида, Ўзбекистоннинг ўлаётган ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ оёқда ушлаб турибдилар.

Вақти келгани учун эслатиш керакки, ФУНДАМЕНТАЛ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ марказида давлатни тўла демократиялаштириш, иқтисодиётимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ҒОЯси ётиши ШАРТ. Эслатиш керакки, бизда давлатни тўла ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ деганда, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан тўла мустақил бўлишлари шартлиги назарда тутилган. ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши ШАРТ.

Аммо, минг афсуски, аввал Ислом Карим, кейин Шавкат Мирзиё, бундай таклифларга ҚУЛОҚ СОЛИШМАДИ. Шу сабабли аҳволимиз ҳали ҳам ўта ҒАРИБ, аҳолимизнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам тахминан 100 доллар атрофида, миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, ўша ердан юбораётган пуллари билан Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришибди.

Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё! Абдураҳим Пўлатнинг демократик маслаҳатларига эътибор беринг!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону