13 June 2020
14:43 - Яна бир сенсация: Бу йилдан бошлаб Тошкент, Самарқанд ва Урганчдаги университетларда математик инжиниринг таълими йўналишида кадрлар тайёрланади, “Бирлик”дан алам олинади!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилувчи ҳукуматнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиё “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” қарор қабул қилганини эслатмоқдалар. Нимамиш, Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги бу йилдан бошлаб, баъзи университетларда "Математик Инжиниринг” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланармиш.

Ҳозирча гап 3 та университет ҳақида кетмоқда: Ўзбекистон Миллий Университети, Самарқанд Давлат Университети ва Урганч Давлат Университети.

Айнан шу 3 та университетда мамлакатимиздаги саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрланиши кўзда тутилмоқда экан. Мазкур йўналиш битирувчиларига "Муҳандис-математик" ва "Математика-механика ўқитувчиси" қўш (дуал) квалификациялари берилади.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, бундан 35 йилча аввал Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Кибернетика” Ишлаб-чиқариш Бирлашмасида шундай масалалар устида ўйлаш бошланган, аммо айнан шу Бирлашмада “Бирлик”нинг асосчиларидан бири Абдураҳим Пўлат ишлагани сабабли, ҳаромий Ислом Карим ҳокимиятни қўлга олиб бўлгандан кейин, ўзича аламини олиш мақсадида, бу Бирлашмани йўқ қилган, ўша муаммолар унутилган эди.

Нима энди, Шавкат Мирзиё ўша муаммоларни эслаб қолиб, баъзи университетларда "Математик Инжиниринг” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш кераклиги устида ишлашга бошладими? Жуда қизиқ ва жуда қизиқ сенсация.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону