13 June 2020
01:18 -
Яна сенсация: Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 12 июнь куни 477 поғона юқорига чиқиб, 25 минг 606 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.
Эслатиш керакки, 11 июнда Dow Jones индекси 1 минг 862 поғона пастга тушиб, 25 минг 128 бўлган эди, кеча 12 июнда эса, 477 поғона юқорига чиқиб, 25 минг 606 бўлди. Яъни, бу индекс яна юқорига сакради. Аммо, унутмайликки, бундай кутилмаган ўзгаришлар Dow Jones индексининг зиг-заглик касаллигидир.
Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси яна 4 минг поғонага кўтарилиши лозим.
Билмаганлар учун ҳам эслатиш керак, АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.
Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб бормоқда. Шундай экан, Dow Jones индексининг сўнги кунлардаги зиг-загли ўзгаришлари ҳам яхшигина ютуқдир.
Яна бир нарсани унутмайликки, ўтган куни АҚШда Марказий Банк ролини ўйновчи Федерал Резерв Системаси калит ставкасини ўзгартирмаганди, демак, Dow Jones индексининг сўнги 3 кундаги тушиши ва кеча юқорига чиқиши ҳам ҳам шунинг натижаси бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения