12 June 2020
14:26 -
Андижонда йўл кира икки баробар қимматлашди. Сабаб нимада?
Карантин талаблари юмшатилиши натижасида Республика махсус комиссияси томонидан 8 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудуд ҳисобланган шаҳар ва туманларда автобус йўналишлари қайта тикланди.
Таҳририятга Андижон вилояти туманларидан йўл кира нархлари кескин ошиб кетгани ҳақида кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Андижон «яшил» ҳудудда. Вилоятдаги шаҳар ва туманлараро ҳаракатланишга рухсат берилган. Бироқ, йўл кира нархлари кескин ошиб кетган. Вилоят марказига қатнаб ишлайдиган ишчи-ходимлар ва аҳоли бу ҳолатдан норози бўлмоқда.
Ҳозирги кунда айрим йўналишлардаги асосий транспорт воситаси бўлган «Damas» ва таксиларда йўл кира нархлари қуйидагича экан:
Андижон тумани маркази – Андижон шаҳри йўналиши. Йўлкира 4 минг сўм (карантиндан олдин 2 минг сўм).
Олтинкўл туман маркази – Андижон шаҳри йўналиши. 5 минг сўм (карантиндан олдин 3 минг сўм).
Пахтаобод тумани маркази – Андижон шаҳри йўналиши. 8-10 минг сўм (карантиндан олдин 5-6 минг сўм).
Қўрғонтепа тумани маркази – Андижон шаҳри йўналиши. 10 минг сўм (карантиндан олдин 7-8 минг сўм).
Булоқбоши тумани маркази – Андижон шаҳри йўналиши. 8-10 минг сўм (карантиндан олдин 5 минг сўм).
Марҳамат тумани маркази – Андижон шаҳри йўналиши. 8-10 минг сўм (карантиндан олдин 5 минг сўм).
Чинобод шаҳарчаси – Андижон шаҳри йўналиши. 10 минг сўм (карантиндан олдин 5 минг сўм).
Балиқчи тумани – Андижон шаҳри йўналиши. 15 минг сўм (карантиндан олдин 8-10 минг сўм).
Йўналишлардаги Damas ва таксилар томонидан йўл кира ҳақи ошиши учун ёқилғи нархини кўтарилиши ёки йўналиш эгаси бўлган транспорт уюшмалари томонидан кунлик тўлов миқдори оширилиши сингари маълум сабаб бўлиши лозим. Бироқ бу вазиятда икки сабаб ҳам йўқ.
Йўл кира нархи нима учун кўтарилиб кетгани бўйича туманлараро йўналишда ҳаракатланаётган Damas ҳайдовчилари билан суҳбатлашдик. Улар ҳали туманлараро йўналишлар бўйлаб йўловчи ташишга рухсат берилмагани боис таваккал қилиб таксичилик қилишаётгани, агар текширувга тўғри келишса катта миқдорда жарима борлиги боис нархни кўтаришганини билдиришди.
«Ҳаракатланиш учун рухсат берилса, арзонроқ нархда қатнар эдик», ҳайдовчилардан бири.
Фарғона вилоятидаги ҳолат билан ҳам қизиқдик. У ерда нархлар ўзгармаган. Фарғона шаҳридан Ёзёвон тумани маркази йўналиши, Фурқат тумани марказидан Фарғона шаҳри томон йўналишларда йўл кира нархи карантиндан олдинги ҳолатда сақланиб қолибди.
Вилоят транспорт бошқармасида
Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи бошлиғи ўринбосари Адҳамжон Толаков масала юзасидан изоҳ берди.
«Андижон вилояти «яшил» ҳудуд тоифасига кириши муносабати билан 8 июндан бошлаб карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, жамоат транспорти (автобус) ва таксилар ҳаракатланишига рухсат берилди. Андижон шаҳрида 40га яқин йўналишларда автобуслар график асосида ҳаракатлана бошлади. Бундан ташқари, автобус қатнови -Қўрғонтепа-Андижон, Хўжаобод-Андижон, Асака-Андижон, Марҳамат-Андижон ва Пойтуғ-Андижон йўналишларида ҳам қисман йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунда туманлар ва шаҳарлараро қатнаётган «Damas» ва енгил автомашиналарга махсус комиссия томонидан рухсат берилгани йўқ. Айни пайтда бу автомашина эгалари ноқонуний ҳаракатланмоқда. Уларнинг бошқарма ёки уюшмаларга боғлиқ жойи йўқ», дейди бошқарма масъули.
Транспорт бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятида 150та автобус ишчи ҳолатда экан. Лекин уч миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи вилоят учун бу рақам камлик қилмоқда.
Хулоса
Қайд этиш керакки, водий вилоятларида жамоат транспорти сифатида автобус эмас, кўпроқ Damas автомашинаси тушунилади. Андижонда йўналишни тендерда ютиб олиб, автобус қатновини йўлга қўйган тадбиркорнинг фойда қилгани кузатилмаган. Чунки, одамлар тезкор Damas’ларда ёки йўловчи ташишга мослашган енгил автомобилларда юришга ўрганган. Вилоятда бекатларда автобус кутиб турган йўловчиларни деярли учратмайсиз.
Лекин ихчамгина Damas’да йўловчилар оралиқ масофани сақлаши имконсиз. Бироқ, айни пайтда Андижон аҳолиси барибир Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилмаган транспорт воситаларида икки баравар қиммат нархда бўлсада ҳаракатланмоқда. Комиссия вазиятдан келиб чиқиб ечим бериши керак бўлади.
Kun.uz мухбири Сарварбек Назаров