12 June 2020
07:06 - Ўш шаҳри ва атрофида ўзбеклар қирғин қилинган куннинг 30 йиллиги, 2010 йилда ўзбеклар қирғин қилинишининг 10 йиллиги ҳақида (ўзбек ва рус тилларидаги хабарлар)
1. Ҳа, Қирғизистонда замонавий ўзгаришлар айнан 30 йил аввал айнан шу кунларда бошланган эди. Ўш ва унинг атрофида яшайдиган ўзбеклар тоғлардан тушган қирғизлар тарафидан қирғин қилингач, минглаб ўзбеклар тарихий ерларидан қочишга бошладилар. Ўшанда даҳшатли ва қонли воқеалар юз берди.

Ўзбек демократлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳаракати кўрсатдики, қонли воқеалар давом этиши аниқ бўла бошлади. 3 ой қонли воқеалар тўхтамади. Ўзбекистонлик демократларнинг ташаббуси билан 1990 йил август ойларида СССР парламентида ҳам тўпалонлар бошланди. Уларни тўхтатиш учун ўша пайтдаги СССР парламентининг депутати Пўлатжон Охун парламентнинг катта сессиясида нутқ сўзлади.

Тўпалонни тўхтатишнинг ягона йўли - Қирғизистон раҳабариятида ўзгаришлар қилиш кераклигини ҳатто ҳаромий Ислом Карим ҳам тушуниб етди. Натижада, СССР парламенти Қирғизистон парламентига нима қилиш кераклиги ҳақида кўрсатмалар беришга мажбур бўлди. Ва айнан шундан кейин, Қирғизистон парламентининг навбатдан ташқари йиғилишида, академик Асқар Ақаев парламентга раис этиб сайланди.

Айнан у Қирғизистонда катта ислоҳотлар бошлади, ўша кунларда Бишкекга келган “Бирлик” Халқ Ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашди. Бишкекдан Ўшга келган Абдураҳим Пўлат бу шаҳарда ҳам ўзбеклар ва қирғизлар диаспораларининг вакиллари билан учрашди. Кейин уни вилоятнинг, ҳозирги тил билан айтсак, ҳокими қабул қилди ва қилган ишлари учун унга миннатдорчилик билдирди.

Аммо, 20 йилдан кейин, Ўшда яна ўзбек-қирғиз қирғини юз берди. Бу ҳақда кеча қирғиз демократларининг 24.kg сайтида қуйидаги хабар эълон қилинди.

2. 10 лет ошской трагедии. Глава системы ООН в Кыргызстане сделал заявление

Постоянный координатор системы ООН в КР Озонниа Ожиело сделал заявление по случаю 10-й годовщины июньских событий.

По его словам, граждане Кыргызстана продемонстрировали стойкость, огромное терпение и способность к восстановлению. «Вы упорно трудились, чтобы заложить прочную основу для примирения и создания условий для мира и процветания. И эта годовщина напоминает нам всем, что общества становятся все более многонациональными, многоконфессиональными и многокультурными», - сказал Озонниа Ожиело.

Мы должны помнить, что примирение - это то, что никогда не заканчивается, это постоянная работа с несколькими целями и начинаниями.

Он добавил, что разнообразие укрепляет социальную сплоченность и способствует развитию общества. Постоянный координатор системы ООН в КР подчеркнул, что в период, когда пандемия COVID-19 представляет наибольшую угрозу для здоровья и социально-экономической стабильности, разнообразие может служить движущей силой для единства и мобилизации усилий для противостояния этой пандемии.

«ООН остается вашим партнером на пути развития и продолжит поддержку правительства и народа Кыргызстана в достижении целей устойчивого развития, помогая строить стабильное и процветающее общество, в котором ценится разнообразие, где каждый гражданин чувствует, что он или она принадлежат сообществу и стране, и где наиболее уязвимые группы не остаются позади, а испытывают надежду и получают новые возможности на будущее», - говорится в заявлении.

Межэтнические столкновения начались в ночь на 11 июня 2010 года в Оше. По официальным данным, погибло около 500 человек, ранения получили более 2 тысяч. Тысячи граждан Кыргызстана, представители узбекской национальности, вынужденно бежали из страны. // 24.kg

* * * * *

3. “Ҳаракат”нинг хулосаси: Бу рус тилидаги хабарда битта жиддий камчилик бор. Маълумки, 2010 йилдаги қирғин бўйича асосан ҳуқуқчи олим ва мутахассислардан иборат бўлган Европа Иттифоқининг делегацияси тахминан 1 йиллик текширишлар натижасида ўша қонли воқеалар бўйича аналитик ҳисобот тайёрлади ва қирғиннинг бош айбдори қирғизлар эканлигини кўрсатиб берди.

Аммо, Қирғизистон парламенти бу ҳақда жиддий хулоса чиқариш ўрнига, ўша делегациянинг финляндилик раҳбарини Қирғизистонга ҳеч киритмаслик ҳақида қарор чиқарди ва ҳамма айбни ўзбеклар бўйнига қўйди. Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров бутун умр қамоқ жазосига ташланди.

Хуллас, ўзбек-қирғиз фожеаси битмади ва битмайди ҳам. Кеч бўлса ҳам, Қирғизистон парламенти ўзининг ўша хато қарорини бекор қилиши керак. Ҳақиқий хулосалар айнан ўша делегациянинг ҳисобатига асосланиб қайтадан чиқарилиши ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону