10 June 2020
23:38 - АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси калит ставкани туширмади ва оширмади, аввалгидек 0 - 0,25% бўлиб қолаверади
Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, бугун АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси калит ставкани ўзгартирмади, у 0 - 0,25% бўлиб қолаверади.

Маълумки, АҚШ Президенти Доналд Трамп калит ставкани янада тушириш тарафдори эди, аммо унинг оғзаки таклифи қабул қилинмади.

Тушуниш керакки, дейди мухбиримиз, Федерал Резерв Системаси бу таклифни дарҳол қабул қилолмасди. Чунки, Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси президентга бўйсунмайди, аммо президентнинг таклифларига кўз юмолмайди. Кўрамиз, воқеалар қайси йўналишда ривожланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону