10 June 2020
12:11 - Ўзбекча-қирғизча масхарабозлик: Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қирғизистоннинг Боткент вилояти губернатори билан учрашгани ҳақида

Кеча 9 июнда Қирғизистоннинг Боткент вилояти марказида Ўзбекистон ва Қирғизистон вилоятларининг ҳокимлари Шуҳрат Ғаниев ва Алишер Абдураҳмонов раҳбарлигидаги делегациялар учрашгани кеча кечасига яқин хабар қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимиятининг сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, бу учрашувда Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистонга тегишли Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслиги таъкидланган эмиш.

Учрашувда чегара қўшинлари, хавфсизлик хизмати, ички ишлар, божхона бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда вилоят прокурорлари, Қирғизистон ҳукумати аъзолари иштирок этибдилар. Учрашув натижасида ҳар икки томон вакиллари яқинда бўлиб ўтган Сўх туманидаги кўнгилсизликлар Ўзбекистон ва Қирғизистон, Фарғона ва Боткент вилоятлари ўртасидаги дўстона муносабатларга асло путур етказмаслиги қайд этилганмиш, томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам ҳамфикр эканликларини билдириб, бир қатор келишувларга эришишганмиш.

Аммо, икки тараф нималар ҳақида келишишгани умуман тилга олинмайди. Кўринишидан, бу учрашув расмиятчилик учун ўтказилган ва ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган. Яъни, учрашув – оддий масхарабозлик бўлган. Чунки, амалий натижалар икки мамлакат раҳбарларнинг учрашувида бўлиши мумкин эди.

Фарғона вилояти ҳокимлигининг сайтидан олинган расмда икки тараф делегацияларини кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону